Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ўзбекистонда безгак элиминацияси билан боғлиқ вазият назоратда эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакат миқёсида муҳофазалаш ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуасининг ўз вақтида ўтказилиши туфайли безгакнинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўйилмайди.
Қўмитанинг Сариосиё тумани бўлими ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот ишлари ўтказилди. Тадбир давомида уйма-уй юрилиб, касалликнинг олдини олишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди.
Дераза ойналарига дока тўр ва сетка тутилиши, пашшахоналардан фойдаланиш, шунингдек, санитария-гигиеник талабларга риоя этилиши кераклиги, безгак касаллиги эпидемик вазият нохуш ҳудудлардан келган фуқаролар касалликка қон топшириш кераклиги таъкидланди.
Қўмитанинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан Олмалиқ шаҳрида безгакка қарши курашиш куни муносабати билан ўқув амалий семинари ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти Санепид бошқармаси мутахассиси Зархал Шамиева безгак касаллиги, унинг келиб чиқиши сабаблари ҳақида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтди.
Изоҳ (0)