Қашқадарё вилоятида 15 та газ тақсимлаш пункти ва станциясида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилоятида жойлашган 15 та газ тақсимлаш пункти ва станциясида ўтказилган ўрганишлар давомида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори талабларига риоя этилмагани маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатлар натижасида жами 22,9 миллиард сўмлик (4794 тонна) суюлтирилган газ асослантирувчи ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда талон-торож қилингани аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча равишда текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш натижаларидан келиб чиқиб қўшимча ахборот берилади.
Изоҳ (0)