Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини рақамлаштиришда геахборот ва SCADA тезкор диспетчерлик бошқарув тизимлари жорий қилинади.
Сув сифати ва хавфсизлиги мониторинги учун Water Lab ахборот тизими жорий этилиб, республика бўйлаб ичимлик сув сифатини назорат қилиш имконияти сезиларли даражада кенгайтирилди.
Бундан ташқари, истеъмолчиларга кўрсатиладиган давлат ҳамда қўшимча хизматларнинг сифат жихатдан янада яхшиланиш мақсадида, “Сувўлчагич хизмати” акциядорлик жамияти ташкил этилди.
Бугунги кунда АҚШнинг Nobel Systems компанияси томонидан ажратилган грант маблағлари асосида Чирчиқ шаҳрида IOT асосида ичимлик суви тармоқларидаги босимни масофадан назорат қилиш жараёнларини рақамли форматга ўтказишни таъминлайдиган “Рақамли сув таъминоти корхонаси” тизимини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)