Тошкент шаҳридаги қурилиш корхоналарининг бирида ишлайдиган йигит ўз раҳбари томонидан калтакланди. Бу ҳақда “Миллар”да хабар берилди.
Хабарга кўра, йигит бирга ишлайдиган шериклари билан тортишиб қолган ва ўртада жанжал содир бўлган. Ушбу вазиятда уларнинг раҳбари йигитни айбдор деб, калтаклаган. Шундан сўнг йигит хушини йўқотган. Ўзига келган вақтда тез ёрдамга қўнғироқ қилмоқчи бўлганида раҳбари қаршилик кўрсатган, ҳеч қаёққа кетиб қолмаслиги учун паспортини ҳам олиб қўйган.
Жабрланувчини унинг дўстлари шифохонага олиб борган. Шифокорнинг сўзларига кўра, беморда юмшоқ тўқималарнинг лат ейиши ва ўнг тизза бўгими билан боғлиқ ташхис қўйилган. Ҳозирда унинг ҳолати қониқарли.
Изоҳ (0)