Россиянинг “Магнит” компанияси 2023 йилда Ўзбекистонда МCоsmetic косметика дўконлари тармоғининг савдо нуқталарини 80 тага етказишни режалаштирмоқда. Айни пайтда улар 20 та.
“Магнит” Ўзбекистонда ўзининг биринчи дўконини бир йил аввал 2022 йилнинг апрель ойида очган. Ҳозирда республикадаги МCоsmetic тармоғида 20 та савдо нуқталари мавжуд. Йил охиригача Фарғона, Самарқанд, Наманган ва Марғилонда дўконлар пайдо бўлади.
“Магнит Марказий Осиё” бош директори Дмитрий Косаченко компания ушбу бозорда яхши ривожланиш салоҳиятини кўраётганини таъкидлади.
“Мамлакатдаги дўконлар ажойиб натижаларни кўрсатмоқда, йил давомида улар операцион жараёнларни созлаш ва маҳаллий етказиб берувчилар базасини оширишга муваффақ бўлди”, — дейди Косаченко.
“Магнит Косметик” Россиядаги энг йирик косметика ва дорихона дўконлари тармоғларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон “Магнит” учун Россиядан ташқари бўлган биринчи бозордир.
Изоҳ (0)