Шотландияда Барлокко ороли 150 минг фунт стерлингга (186 минг доллар) сотилмоқда. Бу ҳақда Galbraith риэлторлик компанияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Барлокко Думфриес ва Галловейда жойлашган, Флинт кўрфазининг энг ғарбий ороли. Унинг майдони 25 акр (тахминан 100 минг квадрат метр).
Оролнинг ғарбий томонида қайиқ боғлаш мумкин бўлган тошли пляж мавжуд. Паст сув оқими сабаб ундан Барлоккoга пиёда ёки тракторда бориш мумкин.
Оролда бинолар ва турар жой иншоотлари ва сув таъминоти йўқ. Қиш ойларида чорва моллари ва ҳайвонларни сув билан таъминлаш учун ҳовуз сув билан тўлдирилади.
Эълонга кўра, орол “Алоҳида илмий қизиқиш майдони” деб номланади. Шотландия ҳукумати уни диққатга сазовор флора, фауна ёки релеф шакллари деб ҳисоблайди.
The New York Times’нинг ёзишича, оролнинг турли мамлакатлардан, жумладан, Италия, Германия, Норвегия ва АҚШдан 50 га яқин потенциал харидорлари бор. Оролнинг сотувчиси ошкор этилмаган.
2017 йилда Шотландиянинг Алва ороли сотувга қўйилган. Шимоли-ғарбий Ёзги ороллар архипелагидаги кичик Карн Деас оролини 2021 йилда сотиб олиш мумкин бўлган.
Изоҳ (0)