• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Киндиги болтада кесилган, санъат институтига қабул қилинмаган ва ўқитувчиликдан қизиқчи бўлган ижодкор Болтавой Тошматов билан суҳбат

    Болтавой Тошматов саҳнадаги чиқишлари ва фильмларда яратган катта-кичик роллари билан томошабинларга яхши таниш. Аммо кўпчилик унинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни билмайди. “Дарё” мухбири Наргизахон Муродова ижодкор билан суҳбатда бўлиб, кўплаб саволларга жавоб олди. 

    “Дадам қайчи тополмай дояга болта узатган экан”

    Фото: “Дарё”

    — 1960 йилга қадар кўпчилик аёллар уйда фарзандларини дунёга келтиришар, ҳар бир маҳалланинг ўз дояси бўларди. Яширмайман, мен ҳам уйда туғилганман. Дадам раҳматли исмимнинг маъносини айтганида роса кулгандим. Доя аёл қайчи олиб кириш эсидан чиқиб, “Нўмонжон киндик кесишга қайчи бериб юборинг”, деган экан. Дадам ҳам бошқа эркаклар сингари уйда нима турганини билмасалар керак, шошилганда ҳовлида турган болтани олиб, сувдаги челакка солиб, чўпонларига артиб узатган экан. Хуллас, киндигим болтада кесилганидан кейин доя аёлнинг тавсияси билан Болтавой исмини танлашган экан. Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов билан суҳбатлашганимда унинг киндиги тешада чопилгани ҳақида айтиб берганди. Ҳўп ғаройиб замонлар эди, одамлар инфекция нималигини билишмасди.
    Исмимни ўзгартиришни кўп таклиф қилишган. Аммо кимлардандир уялиб ота-онам қўйган исмдан воз кечишни истмаганман. Менимча, санъатда томошабинларнинг ёдида қолишимга ҳам шу исмим сабаб. Ноодатий исм барибир одамларнинг эътиборини тортади.

    “Санъат институтига қабул қилишмаган”

    Фото: Скрин

    — Аслида қизиқчиларни ўқитадиган санъат мактаби йўқ. Муҳиддин Дарвешов агроном бўлган, Абдулла Акбаров педагог, Обид Асомов эса рассом бўлган. Яширмайман, санъат олийгоҳига ҳужжат топширганман. Менга “Дадангиз ким бўлиб ишлайди?” деган саволни беришган. Оддий ишчи эканлигини айтганимдан кейин ҳужжатларимни қайтариб беришган. Шундан кейин ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг тарих факультетига ҳужжат топшириб, ўша ерда таҳсил олганман. Орадан анча йиллар ўтиб санъат олийгоҳида мен билан суҳбат қилган устознинг 60 йиллик юбилейига таклиф қилишди. Имтиҳондаги воқеани эслацам “Яхши ҳам ўқишга қабул қилмаган эканман, мана қизиқчи бўлиб кетдинг”, деган. “Санъат институтини тамомлаб, ҳаммомчи бўлгандан кўра, тарихни битириб ўқитувчи бўлганим яхши”, деганман. Чунки бу гапларни анча  йиллар давомида дилимда сақлаб юргандим. Профессионал ижодкор ўқиши керак дейишади, тўғри аммо бу ўқиб чиққанлар албатта яхши санъаткор бўлади дегани эмас. Ижодкор аввало қобилиятли бўлиши, ундан кейин яхши устознинг қўлида ўқиши керак. 

    “Ўқитувчи бўлишга асабим дош бермаган”

    — Спортнинг оғир атлетика тури билан шуғулланганман. Ёшлар терма жамоаси билан бирга кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этганман. Олтин ва кумуш медалларим бор. Аслида имтиёз билан Республиканинг исталган олийгоҳига киришим мумкин эди. Спорт ва тарихни ўрганишга анча куч сарфладим. Аммо санъатга бўлган иштиёқ барибир қон-қонимга сингиб кетган экан. Терма жамоада ҳам, университетдаги курсдошлар орасида ҳам энг сўзга чечани ўзим бўлганман. Олийгоҳни тамомлаб мактабга ишга кирганман, аммо ўқитувчилик қилишга асабим дош бермаган. Бор-йўғи бир ой ўқитувчилик қилиб, ўз аризамга кўра ишдан кетганман. Чунки ўқитувчи бўлиш осон эмас, жаҳл чиққанда битта болага оғир гапирсангиз шартта ота-онасини етаклаб келади. Аввалку ота-оналарнинг устозларга бўлган ҳурмати анча юқори эди. Аммо шунда ҳам бу соҳада ишлашимга кўзим етмаган. Ундан кейин ҳайдовчи бўлиб ишлаганман.

    “Тўй хизматларига Шерали Жўраев билан борганман”

    Фото: Скрин

    — Ҳайдовчи бўлиб ишлаб юрган пайтларимда телевидениега спорт устаси сифатида ҳам таклиф этиб туришарди. Бир куни сёмкада Шерали Жўраев билан учрашиб қолганман. У инсонни шу вақтгача бирор марта ҳаётда кўрмагандим. Қисқа вақтда Шерали Жўраев билан шунчалик яқин бўлиб кетдикки, ҳатто тўй-хизматларига ҳам бирга борадиган бўлдик. Тўйлардан бирида Мирзабек Ҳолмедов билан учрашиб қолдим. Унга татарча ва қозоқча латифа айтиб берганимда мазза қилиб кулганди. Аслида қизиқчини кулдириш жуда қийин. Бошқа қизиқчилардан фарқли жиҳатим мен қозоқ ва татар тилида ҳам латифалар айтолишим бўлди. Илк чиқишим “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлган. Чиқишим ёмон бўлмаган, аммо жуда ҳаяжонланганман. Шунда Мирзабек четга олиб, “Ака озгина секин гапиринг, одамлар тушунолмай қолади”, деганди. 

    “Обид Асомов менга ишонч билдирган”

    — Анча вақтгача санъаткор бўлганимни оила аъзоларимга айтмаганман. Бир куни аёлим билан университетнинг маданият саройида ўтказиладиган концертга келганмиз. Томошабинлар орасида ўтирсам, Соат Шарипов таниб қолиб саҳнага таклиф этган. Саҳнага чиқиб одамларни кулдирганимда аёлимнинг оғзи очилиб қолганди. “Бу ҳунарингиз ҳам борми?” деб ҳайратланганди. 1987 йили илк марта катта саҳнага чиқдим ва шундан кейин ҳаётим санъат билан боғланди. Анча йиллардан кейин Обид Асомов билан учрашиб қолдим. “Болтавой ака, сизга аталган рол бор, биз билан саҳнага чиқасизми”, деди. Айтилган вақтда уйига борсам у ерда Тўхтамурод Азизов, Обит Асомов ва Ботир Муҳаммадхўжаевлар янги концерт дастури устида ишлаб ўтиришган экан. Обид менга қозоқ эркакнинг ролини ўйнаб бероласизми деди. Ўшанда Ботир Муҳаммадхўжаев “Бу ролда ҳеч нарсани кўраётганим йўқ, одамларга ёқмайди”, деганди. Аммо Обиднинг ишончи билан ўзбек ва қозоқ чегараси сабаб уйи иккига бўлинган эркак ҳақидаги саҳна кўриниши яратилганди. Ишонасизми, бу чиқиш ўша йилги концертимизнинг энг чўққиси бўлди. Одамлар анча вақтгача бу ҳазилни эслаб кулиб юришган.

    “Оилам ҳақида гапиргим келмайди”

    — Оилам ҳақида кўп қизиқишади. Аммо айтгим келмайди. Чунки санъаткор барибир сирли бўлгани, шахсий ҳаётини оммага кўрсатмагани маъқул. Масалан, раҳматли актёр Ҳожиакбар Нурматов билан радиода кўп бирга ишлаганмиз. Жуда кўп сигарет чекарди. “Ака, ўпка ҳам қийналиб кетди-ку, нега чекаверасиз?” десам “Эҳ Болтавой ичимдагилдар ўзимга ва ёлғиз Аллоҳга аён. Ҳозир дубляждан чиқиб, уйга бориб келинойингизни овқатлантириб келишим керак”, деганди. Шу инсоннинг аёли узоқ йил тўшакка михланиб яшади. Аммо актёр буни оммага ошкор этишни истамасди. Айтмоқчи бўлганим, ҳар бир санъаткорнинг ўз шахсий ҳаёти, оддий одамлар каби муаммолари бор. Уни оммага ошкор этиш шарт эмас. Бир ўғлим ва учта қизим бор. Қизларимнинг барини турмушга берганмиз. Уйга келганда хурсанд бўламиз, келмаса ундан ҳам яхши деймиз. Ўғлим енгил атлетика билан шуғулланади.

     

    25.04.2023, 17:30   Изоҳ (0)   11245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк Британияда “Узуклар ҳукмдори” фильмидаги Гендалф каби кийинган талаба, тасодифан шу образни гавдалантирган Маккелен билан учрашиб қолди (видео)

    25.04.2023, 14:30

    Отаси воз кечган, ижара азобини тотган, онасини энг бахтли аёл қилишга бел боғлаган вайнер ва хонанда Азода 23 ёшда (фото, видео)

    25.04.2023, 12:30

    Ҳашаматли ҳаёт ёки уй қамоғи: араб шайхларининг қизлари қандай яшайди? 

    25.04.2023, 10:39

    Instagram: Феруза Норматованинг оила аъзоларига кутилмаган совғаси, туғилган кунини нишонлаётган Луиза Расулова, мухлисларидан дуо сўраган Раъно Шодиева

    24.04.2023, 22:50

    Голливуд юлдузи Скарлетт Йоханссон Marvel’га қайтишни истамаслигини маълум қилди

    24.04.2023, 21:43

    Қашшоқ миллиардерлар: бойликларини шамолга совурган сайёрадаги энг бой одамлар

    24.04.2023, 13:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.