Буюк Британияда талаба туғилган кунида “Узуклар ҳукмдори” фильмидаги Гендалф қиёфасида кийиниб, кўчада тасодифан фильм трилогиясида Гендалф ролини ўйнаган актёр Иэн Маккелленни учратиб қолди.
22 ёшли Бен Койлс Гендалф образида кийиниб, дўстлари билан Бристол барига борган.
“Биз охирги пабда эдик ва барга кетаётганимизда, ортимиздан кимдир ҳақиқий Гендалф бизнинг Гендалфимиз билан учрашмоқчи эканини айтиб, чақирди. Аввалига кимдир ҳазиллашяпти деб ўйладим”, — дейди Беннинг дўсти Феликс Спенсер.
“Буни англаб олишим учун бироз вақт керак бўлди, кейин эса бу аслида Иэн Маккеллен эканини кўрдим. Мен Маккелен билан бироз суҳбатлашдим, у жуда мулойим ва меҳрибон эди. У инсонлар ўзига жуда ёқадиган фильм қаҳрамони сифатида кийинишини кўриб хурсанд бўлди”, — дейди Спенсер.
Беннинг дўсти учрашув видеосини TikTok’га юклади ва видео тезда миллионлаб кўрилишларга эга бўлди. Видео ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситаларида тарқалди.
Изоҳ (0)