• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Отаси воз кечган, ижара азобини тотган, онасини энг бахтли аёл қилишга бел боғлаган вайнер ва хонанда Азода 23 ёшда (фото, видео)

    Вайнер ва блогер Азода ўзбекистонлик бўлмаса-да, тўрт йилдан буён Тошкентда ижод қилмоқда. Аввалига у вайнер сифатида фаолият бошлаган бўлса, кейинчалик фильм ва клипларда ҳам суратга тушишни бошлади. У бир йил аввал клиплар суратга олиб, хонанда сифатида ҳам фаолият юритишини маълум қилди. Ажабланарлиси шундаки, айримлар уни ёмон хонанда деб ҳисоблашса ҳам, Азоданинг клиплари бир неча миллион марта томоша қилинади. Масалан, “Соғинасан” қўшиғига ишланган клип 9 ой мобайнида нақд 44 миллион маротаба томоша қилинган. Хуллас, ижоди ранг-баранг, ҳаётда эса кўплаб оғир кунларни бошдан кечирган Азода ҳақида кўпчилик билмаган маълумотларни сиз билан бўлишамиз.

    Фото: Instagram / @azodaofficial

     “Ота-онам ажрашганидан сўнг кўп нарса ўзгариб кетди”

    — Қозоғистонда тожик миллатига мансуб оилада дунёга келганман. Уч фарзандмиз, мендан кейин синглим ва укам бор. Ўн икки ёшимга қадар ҳаётни бошқа болалар сингари ранг-баранг кўрардим. Ота-онам ажрашганидан кейин ҳаммаси бутунлай ўзгариб кетди. Онамнинг ҳорлашларига чидолмаганим дадамга ёқмаган. У кўпчилик олдида “Сен қиздан воз кечдим, касалманд бола керакмас”, деган. Бу гап менга жуда оғир ботган. Ҳақиқатан ҳам болалигимда кўп касал бўлардим, аммо дадамдан бундай гапни эшитишни истамагандим. Онам уч болани олиб ижара уйга чиқиб кетган. Моддий жиҳатдан кўп қийналганмиз, шунинг учун онамга ёрдамлашиш учун мен ҳам ишлардим, — дейди Азода.

     

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    “Онам раққоса бўлишимни орзу қилган”

    — Кейинчалик билсам онам ҳам болаликда раққоса бўлишни орзу қилган, аммо орзусига эришолмаган экан. Дарсдан кейин бозорчага келардим. У ерда онамнинг кичик “бутка”часи бўлиб, хот-дог ва қаҳва сотар, мен эса унга ёрдамлашардим. Юқори синфда ўқиб юрган пайтимда ижтимоий тармоқларга видео жойлаш урф бўлганди. Рақсга бўлган қизиқишим сабаб бўлиб, турли видеолар олиб ижтимоий тармоққа жойлардим. Аммо телефоним оддий бўлгани учун видеоларим у қадар сифатли эмасди, — дейди блогер.

    У санъаткор бўлиш ниятида мактабни тамомлаб, Тошкентга келади. Эстрада цирк коллежига ҳужжатларини олиб борганида қабул тугаганини айтишади. Шундан сўнг у яна Қозоғистонга қайтиб кетади.

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    “Қиз болага муаллимлик яхши”

    — Ўқишга олишмаганини эшитиб тоғаларим роса хурсанд бўлишган. Чунки улар санъаткор бўлишимга тиш-тирноқлари билан қарши эди. “Қиз болага муаллимлик яхши” деб педагогика коллежига ҳужжатларимни олиб боришган. Уч йил ўқиганман, аммо барибир мендан яхши ўқитувчи чиқмаслигига кўзим етган. Ўша вақтда дарсдан кейин катта супермаркетда сотувчилик ҳам қилардим. Кўпчилик ўзбек санъаткорлари Қозоғистонга боришганда албатта супермаркетга киришарди. Чунки у Остонадаги энг кўзга кўринган супермаркет эди. Бир куни бир чеккада меваларни саралаб ўтирсам Дилфуза Исмоилова виқор билан кириб келган. Уни кўриб роса ҳавасим келганди.


    “Кредитга телефон олиб, видеолар суратга ола бошлаганман”

    — Видеолар олишга бўлган қизиқишим ортиб, ҳамкасб аёлдан илтимос қилиб унинг номига айфон телефонини кредитга олгандим. Ёшим кичкина бўлгани учун ўзимнинг номимга ололмасдим. Аммо орадан кўп вақт ўтмай келишмовчилик сабаб ишдан бўшашимга тўғри келди. У опа турмуш ўртоғининг урушганлигини айтиб, телефонни қўлимдан юлиб олган. Уйдагиларга бу ҳақида айтишга уялиб, ўғирлатиб қўйдим, деб баҳона қилгандим. Аммо ўшанда жуда қаттиқ дилим оғриган, — дейди блогер Азода.

    Азоданинг рақсга тушиб видеолар олиши ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлаши баъзиларга ёқмаган. Тоғалари унинг ижодига жиддий қарши бўлишган.

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    “Онамнинг совғаси менга мотивация бағишлаган” 


    — Ўшанда онам ёнимни олиб “Қиз меники, еб ичиряпманми унинг тарбиясини ҳам ўзимга қўйиб беринглар”, деган. Отасиз кўп қийналганмиз, аммо онам унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиларди. Байрамлар камтарона дастурхон билан ҳам файзли ўтарди. Хуллас бир куни телефоним ва махсус чироқларим йўқлигини айтиб нолиб қолганман. Онам индамаган ва эртаси куни айфон телефони ва видео олиш учун думалоқ лампа кўтариб келганди. Шунда йиғлаб юборганман, аммо онамнинг совғаси менга мотивация бағишлаган, — дейди блогер Азода.

    Азода ижодини Ўзбекистонда бошлаганида кўп вақт бўлгани йўқ. У “Maxимум” жамоаси йигитларининг Instagram’даги таклифларига кўра, Ўзбекистонга келган.

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    — Кўпчилик мени тиктокер деб билади. Аммо 2017 йил блогерликни бошлаганимда ҳали тикток яратилмаганди. Мен асосан қозоқ ёшлари билан “КВН”ларда иштирок этардим. Ижтимоий тармоқлар учун ҳам вайнлар олардим. Қозоқ тилида бўлгани учун ўзбек кузатувчилари уларни кўрмаган бўлишлари табиий ҳол. 2019 йил комик актриса Шаҳло Зоировани пародия қилиб, видеони Instagram’га жойлаганман. Ана шу видео сабаб омадим келган. Instagram’да ўзбек кузатувчиларим сони ортганидан кейин Ўзбекистонга таклиф этишган. Оила аъзоларимнинг узоқ қаршиликларидан сўнг, 2020 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистонга келганман. Оиладан узоқда яшаш жуда қийин. Ўшанда уйдагиларни ҳам бу ерга олиб келаман, укам билан синглимни ўқитаман, деб ният қилгандим. Ниятимга етдим, — дейди Азода.

    Азода айни пандемия даври кучайган пайтда Ўзбекистонга келди. У ярим тунга қадар чегарада қолиб кетгани, Тошкентда яқинлари йўқлигидан қийналгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    “Тошкентда мени ҳеч ким кутмаётган эди”

    — “Тошкентга бораман” деб узоқ йўл босиб келдим-у, аммо бу ерда мени ҳеч ким кутмасди. Шундан сўнг “Тик-ток хаус” билан ҳамкорлик қилишга қарор қилдим. Аммо кўпчилик ўйлагандек биз у ерда яшамасдик. Шахсан мен ишга боргандек кундузи бориб, кечга яқин қайтардим. Беш-олти ойга қадар ўзимни бу шаҳарда бегонадек ҳис қилганман. Ҳатто, кўчадан такси тўхтатишга ҳам қўрққанман, — дейди блогер.

    Азода онаси уй олиш учун уч йил Жанубий Кореяда ишлагани ва фарзандларидан айро яшагани ҳақида куюниб гапирди.

    — Қозоғистонда ишлаган пулларимизни тўплаб уй олмоқчи бўлганмиз. Аммо онамни “Арзонга уй олиб бераман”, деб алдашган. Пулларни олиб изсиз ғойиб бўлишган. Шундан кейин онам руҳий тушкунликка тушиб қолган. Уч болани боқиш керак, деб Жанубий Кореяга ишлагани кетганди. Синглим Олмотада, мен Тошкентда, онам Кореяда укам эса қишлоқда қариндошларимизнинг уйида яшарди. “Уй оламан ва барчани Тошкентга олиб келаман”, деб ният қилардим. 2021 йили шу орзуйим амалга ошди. Уй олиб, оиламни жамладим, — дейди блогер.

    Ҳозирга қадар у “Онамни энг бахтли аёл қиламан”, “Соғинасан”, “Отасиз ёр-ёр” ва “Гўзалсан севги” номли қўшиқларни ижро этган. Блогер нега қўшиқчиликка қўл ургани ва қарзга олинган клипи 44 миллион марта томоша қилинганини маълум қилди.

    Фото: Instagram / @azodaofficial

    — Илк қўшиқни шунчаки видеода фойдаланиш мақсадида ижро этганман. У кўпчиликка маъқул бўлганидан кейин “Соғинасан” номли қўшиқни ижро этганман. Тўғрисини айтсам ўша пайтда молиявий аҳволим у қадар яхши эмасди. Клипмейкер билан гаплашиб қарзга клип олдирганман. Аммо клип кутилганидан ҳам яхшироқ натижа берди.
    Илгари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқишни истардим. Ҳозир бунга хоҳишим йўқ. Ўқимоқчиман, аммо бошқа мутахассисликни эгаллаш ниятидаман. Менимча, яхши актёрга шогирд тушиб, актёрлик сирларини ўрганса бўлади. Амалиёт эса ижодкорни пишитади. Қўшиқ айтишга болалигимдан қизиқаман. Аммо бу бўйича ҳам малакамни оширишим керак. Ҳозирча қўшиқларим кўп эмас. Аммо халқ талаби билан хизматларда иштирок этяпман, — дейди Азода.

    25.04.2023, 12:30   Изоҳ (0)   51257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳашаматли ҳаёт ёки уй қамоғи: араб шайхларининг қизлари қандай яшайди? 

    25.04.2023, 10:39

    Instagram: Феруза Норматованинг оила аъзоларига кутилмаган совғаси, туғилган кунини нишонлаётган Луиза Расулова, мухлисларидан дуо сўраган Раъно Шодиева

    24.04.2023, 22:50

    Голливуд юлдузи Скарлетт Йоханссон Marvel’га қайтишни истамаслигини маълум қилди

    24.04.2023, 21:43

    Қашшоқ миллиардерлар: бойликларини шамолга совурган сайёрадаги энг бой одамлар

    24.04.2023, 13:22

    Instagram: 23 ёшни қарши олган Азода, халқ дуосини олган Liil Хуррамов, Малика Равшанова хонадонидаги хурсандчилик 

    23.04.2023, 22:14

    Хонзода Дўстова давлат фильми учун 2 минг долларлик рекламадан воз кечгани ва Шерали Жўраев пародияси учун танбеҳ эшитгани ҳақида (видео)

    23.04.2023, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.