Самарқанд туманида захирадаги 6 сотих ер майдонини 10,5 минг долларга сотаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Унга асосан, фуқаро Ж.С. “Ў.Т.” МФЙ ҳудудидаги 6 сотих захирадаги ер майдонини фуқаролар М.Қ. ва О.Ҳ.га расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига уларнинг 10 500 долларни қўлга киритгани аниқланиб, шундан 2000 долларни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)