Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 17 ёшли бола қалбаки 100 минг сўмлик тайёрлаб, муомалага чиқаргани аниқланди.
Хабарга кўра, 17 ёшли бола 10 та 100 минг сўмлик ясама пулларни муомалага киритган. У бир неча савдо дўконларига кириб, қалбаки пулга ширинлик ва тетиклаштирувчи ичимлик олиб, қайтим учун берилган ҳақиқий пулларга эга бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан бу қонунбузарлик фош этилгач, бола қўлга олинди. У ўз айбига иқрорлигини билдириб, яна бир бор имкон берилишини сўраган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)