• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қирғизистон

    Қирғизистон лотин алифбосига ўтиши мумкин  

    Қирғизистон парламентининг бир қатор халқ депутатлари парламент қўмитаси йиғилишида кириллча ёзувга асосланган қирғиз тилини лотин алифбосига ўтказишни таклиф қилди.

    Давлат тили комиссияси раиси Қанибек Осмоналиев ҳукумат қарори қабул қилинса, лотин алифбосига ўтишга тайёрлигини билдирди.

    Аввалроқ Қирғизистон парламенти депутатлари Эмил Токтошев ва Камила Талиева мазкур ташаббусни илгари сурганди.

    “Дастлаб қирғиз халқига хос бўлган кириллча сўзлар нотўғри ёзилган. Давлат тилини асраб-авайлаш учун чинакам ва қатъий ислоҳот керак”, — деган Токтошев Осмоналиевга мурожаат қилиб.

    Осмоналиевнинг сўзларига кўра, 1993 йилда республиканинг ўша пайтдаги бош вазири Абдиғани Эркебаев туркий тилли давлатлар саммитида лотин алифбосига ўтиш бўйича меморандум имзолаган.

    “Аммо бундан кейин улар сиёсий қарор қабул қилмади. Қирғизистон кундалик ҳаётда кирилл алифбосидан фойдаланадиган ягона туркий тилли давлатдир. Қирғизистон ҳукумати тегишли қарорга келса, олимлар ва зиёлилар лотин алифбосига ўтишга тайёр. Биз бир қанча вариантларни тайёрладик”, — дейди Қанибек Осмоналиев.

    Аввалроқ йиғилишда бир неча қирғизистонлик депутат лотин алифбосидаги камчиликларни эълон қилиб, янги ҳарфларни жорий этиш кераклигини айтган эди.

    “Кирилл ёзуви ақлий онгнинг муҳим қисмига, миллий тафаккур тарзига, инсон капиталини шакллантиришга айланди. Қирғиз тилининг кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтиш тарафдори бўлган ҳеч ким бу ўтишни ёқлаб, ҳеч бўлмаганда битта аниқ далил келтира олмайди”, — деганди филология фанлари доктори, профессор Мамед Тагаев.

    Профессор қирғиз тилидан лотин алифбосига ўтиш нималарга олиб келиши мумкинлигини ҳам тушунтириб берган:

    1. Қирғиз тилининг лотин алифбосига ўтиши қирғиз халқининг “манқуртчилиги”га олиб келади, бу эса фожиага сабаб бўлади.
    2. Графикнинг ўзгариши Қирғизистонни узоқ йиллар орқага ташлайди ва унинг маънавий ришталаридан ажралиб чиқишига олиб келади.
    3. Ҳозир кўплаб нашрлар қирғиз тилидан фойдаланмоқда — булар бадиий китоблар, илмий мақолалар ва бошқалар. Лотин алифбосига ўцак, кирилл алифбосига ўтган 80 йил ичида пайдо бўлган барча билимлар йўқолади.
    4. Мамлакатда жуда кўп саводсизлар пайдо бўлади. Бутун Қирғизистон бошидан яна ўқиш ва ёзишни ўрганиши керак бўлади. Давлат шу ишни қилар экан, давлат фаолиятининг бошқа соҳаларида ривожланиш бўлмайди.

    Қирғизистонда рус тили расмий тил мақомига эга. Мамлакат ҳудудида кирилл алифбосига асосланган ёзув қўлланилади.

    Эслатиб ўтамиз, ХIX асрнинг биринчи ярмида қирғизлар араб ёзувидан фойдаланган. 1911 йилда биринчи қирғиз босма нашрлари пайдо бўлган.

    1927 йил 12 декабрда Қирғизистон АССР (автоном совет социалистик республикаси) Марказий Ижроия Қўмитаси лотинлаштирилган алифбони давлат алифбоси деб тан олди. Кейинчалик, 1940 йилда Қирғизистон ССР Олий Совети кирилл алифбосига ўтишни маъқуллади.

    19.04.2023, 22:20   Изоҳ (0)   4980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Блогерлар айбдор: Қирғизистон президенти парвозлари ҳақидаги маълумот махфийлаштирилади

    19.04.2023, 18:09

    Садир Жапаров Тожикистон билан чегарани бўлишдаги келишмовчилик ҳақида гапирди

    17.04.2023, 20:35

    Қирғизистон ҳукумати энг йирик спиртли ичимликлар заводини мусодара қилади ва миллийлаштиради

    16.04.2023, 19:50

    Қирғизистонда қабристон ўрнида истироҳат боғи ва масжид барпо этилади

    13.04.2023, 18:45

    Қирғизистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига минг доллардан пул берилади 

    10.04.2023, 22:32

    Садир Жапаров марказий масжидда намоз ўқиб, ифторлик қилди (фото)

    07.04.2023, 22:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.