Қирғизистон президенти Садир Жапаров масжидда намоз ўқиб, барча келганлар учун ифторлик ташкил қилди. Бу ҳақда AKIpress хабар берди.
Маълум қилинишича, Садир Жапаров йиғилганлар олдида қисқача нутқ сўзлаб, уларни муқаддас Рамазон ойи билан табриклаган.
Сиёсатчи инсоннинг ҳар томонлама покланишига хизмат қилувчи қадриятлар улуғланаётганини айтган. Бу одамларни бирлаштириб, меҳр-оқибатли қилиши, кўп миллатли жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашга ҳисса қўшишини қайд этган.
“Қирғиз халқининг барча эзгу ниятлари, эзгу ўйлари амалга ошсин!”, — деган Жапаров.
Изоҳ (0)