Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 19 апрель куни бетон тўсиққа урилган Cobalt ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 19 апрель куни соат 06:40 ларда А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 352 километрида, ҳайдовчи Ғ.С. ўзига тегишли Cobalt русумли автомобилни бошқариб бораётиб, кучли чарчоқ туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасига ўрнатилган бетон тўсиққа урилган. Натижада ёнғин келиб чиқиб, автомобиль тўлиқ ёниб кетган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)