Бухоро вилояти Шофиркон туманида банк ходими 60 млн сўмдан зиёд кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Шофиркон тумани “Жўшўра” маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ф.Ш. АТ “Халқ банки”нинг Галаосиё филиалида 2017 йилдан 2022 йил октябрь ойига қадар пенсия ва нафақа тарқатиш бўйича бухгалтер-назоратчи лавозимида ишлаб келган. У 2019—2022 йиллар давомида АТ “Халқ банки” Галаосиё филиалидан фуқаролар Ж.Ж., Ҳ.А., С.С. ва Н.Ў.ларни алдаб, уларнинг номига жами 61,7 миллион сўмлик кредит маблағлари ажратилишига эришган ва ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)