• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Токи очиқлик таъминланмас экан, коррупцион схемалар авж олиб кетиши эҳтимоли ортади” — Очиқлик идексида юқори натижа кўрсатган матбуот хизмати раҳбарлари

    Ўзбекистонда 2022 йилда вазирлик ва давлат ташкилотларнинг очиқлик индекси тизими эълон қилинган эди. Март ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2022 йил якунларига кўра, давлат орган ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган якуний натижаларни эълон қилди. Унда 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида баҳоланган. Самарадорлик кўрсаткичларида 71 баллдан 100 баллгача тўплаганлар — “яшил”, 55 баллдан 71 баллгача — “сариқ” ва 55 баллдан паст кўрсаткич қайд этганлар — “қизил” тоифаларга киритилган.

    “Дарё” мухбири Очиқлик индексида юқори кўрсатгичларни қайд этган бир нечта ташкилот ва идоралар билан боғланди. Ва уларнинг очиқлиги мамлакат тараққиёти учун қанчалик муҳимлиги ҳақидаги шахсий фикрларини олди.

    Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
    Бекзод Қобулов
    Фото: Шахсий архив

    Бекзод Қобулов, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари:

    — Қисқа қилиб айтганда, очиқлик таъминланиши жамиятдаги кўплаб коррупцияга оид омиллар, қонун бузилиш  ҳолатларининг илдизини қирқади. Бу 8 йўналишда жуда яхши ўйланган 84 та индикатордир.

    Бу йил биринчи марта давлат орган ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида миллий рейтинг эълон қилинди. Бунда Тошкент вилоятининг яхши натижаларни қайд этганлиги бизга ғурур бағишлайди.

    Шу соҳадаги фаолиятимни октябрда бошлаган бўлсам, коррупцияга қарши курашишга оид қарор августда эълон қилинган эди. Шундай бўлса-да, ушбу қарорни столим устига қўйиб, тезкорлик билан барча тегишли маъсуллардан вакил жалб қилдим, ташкил этилган штабнинг тепасида бош-қош бўлдим. Чорак якуни бўйича таҳлил қилинадиган маълумотларимиз бор. Ноябрь, декабрь ойларида йил давомидаги барча маълумотларимизни кўриб чиқдик.

    Сайтимиздаги маълумотларда мана шу фаолиятларга оид кўрсатгичлар, энг асосий жараёнларнинг журналистлар ва халқ муҳокамаси учун доимо очиқ туриши соҳа маъсулларини ҳам ҳушёр торттиради. Мамлакатда ислоҳотларнинг бориш механизми яна ҳам тезлашади. Президентимиз айтган “ҳалоллик вакцинаси” мана шу индикаторларда ўз аксини топган. Яъни рейтингда биз қанчалик юқорилаб борсак, самарали ишлашимиз учун шунчалик рағбатга эга бўламиз. Токи халқ манфатлари йўлида хизмат қилаётган ҳар бир корхона очиқ ва шаффоф иш олиб борар экан, одамлар орасида “Давлат раҳбарлари нима иш қиляпти? Аҳоли томонидан тўланаётган солиқ ва бошқа маблағлар қаерга сарфланяпти?” деган саволларга ўрин қолмайди.

    Ҳусан Тангриев
    Фото: “Дарё”

    Ҳусан Тангриев, Давлат божхона қўмитаси бош инспектори:

    — Жамият манфаатлари, унда яшаётган инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қарор топтиришда очиқлик муҳим рол ўйнайди. Биласиз, бугунги кунда ким кўп ахборотга эга бўлса, ўша жамиятни бошқаради, деган тушунча бор. Яъни, жамоатчилик назоратини таъминлашда энг асосий ахборот манбаси бу – очиқлик ҳисобланади. Инсон ижтимоий муҳитда қанчалик кўп очиқ маълумотларга эга бўлса, унинг жамият ва мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳам шунчалик ортади. Токи очиқлик таъминланмас экан, дастлабки коррупциявий хавф-хатар юзага келади, коррупцион схемалар авж олиб кетиши эҳтимоли ортади.

    Сарвар Очилов
    Фото: Шахсий архив

    Сарвар Очилов, “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Ахборот хизмати раҳбари:

    — Очиқлик – демократик жамият барпо қилишнинг энг асосий омили. Ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатларда бунга исталганча мисоллар топилади. Юртимизда бўлгани каби, кейинги йилларда бизнинг банкимизда ҳам маълумотлар шаффофлигини таъминлаш борасида тизимли ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад: халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларга давлат идоралари фаолиятига оид маълумотларни очиқ тақдим этиш ва сўз эркинлигига дахл қилмасликдир. Бугун халқимиз очиқликка, эркин фикр билдиришга, бир сўз билан айтганда “савол беришга” ўрганди. Уларнинг мурожаатларига жавоб бериш, аввало, саволга ўрин қолдирмаслик учун эса ташкилотимиз очиқ сиёсат олиб бориши керак.

    Банкимиз миқёсида фикр билдирадиган бўлсам, ҳали бу борада камчиликларимиз кўп, уларни бартараф этиш борасидаги ишларимизни давом эттирамиз.

    Усмон Абдурасулов
    Фото: Шахсий архив

    Усмон Абдурасулов, Статистика агентлиги матбуот хизмати раҳбари:

    — Ҳамма нарсани билиш, ҳамма нарсадан хабардор бўлиш – демократик жамиятнинг энг муҳим омилларидан ҳисобланади. Агар очиқлик таъминланмаса жамият учун, жамоатчилик учун мавҳумлик, яъни маълумотларни билмаслик, биринчи навбатда, коррупция омилларининг кучайиб кетишига олиб келади.

    Статистик маълумотларга келадиган бўлсак, аввало уларнинг тасдиқланган ва белгиланган муддатлари бўлади. Ўша муддатларда статистик маълумотлар бериб борилади. Агар статистик маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаса, жамият учун балки халқаро жамият учун ҳам бу даврларнинг ўзаро иқтисодиёти, ижтимоий келиб чиқиш ҳолатлари ва фуқароларнинг яшаш тарзи бўйича кўрсаткичларни солиштиришда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Демак бу нафақат давлат учун, балки халқаро ҳамжамият учун ҳам маълумотларни ўз вақтида доимий тарзда эълон қилиш муҳим ҳисобланади.

    Қаҳрамон Ниёзхўжаев
    Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

    Қаҳрамон Ниёзхўжаев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маъсул ходими:

    — Халқаро тажрибани оладиган бўлсак, Европа ҳамда Лотин Америкаси мамлакатларида очиқликни таъминлашда турли ёндашувлар мавжуд. Оддий мисол: Бразилияда бу иқтисодиётни ривожлантириш ва коррупцияга қарши курашиш механизми ҳисобланади. Буюк Британияда эса халқ олдида очиқликни таминлашда ҳукумат ва ижро ҳокимият ҳисобдорлиги таъминланган.

    Амалдаги қонунчилигимизда ҳам энг аввало, бевосита халқимиз ҳаётини енгиллаштириш муҳим эканлигини таъкидлаган бўлардим. Оддий бир мисол: агар сиз бундан ўн йил муқаддам муайян бир давлат органи ёки ташкилотига ариза билан мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, ўша давлат идорасига боришингиз керак бўларди. Ёки бўлмаса, сиз вилоятда яшасангиз ва марказий маҳкамага мурожаат қилмоқчи бўлсангиз, 400-500 километр масофани босиб ўтиб, зарур ҳужжат ёки мурожаатларни топширишингиз керак эди. Лекин рақамли иқтисодиётнинг жорий этилиши ва бу бевосита очиқлик сиёсати билан ҳамоҳанг олиб борилаётганлиги туфайли эндиликда фуқаролар ҳар бир ташкилот веб-саҳифаларига тўғридан тўғри, масофадан туриб мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишмоқда. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, очиқликни таъминлаш давлат органлари ва ташкилотларини халқ олдида ҳисобдорлик маданиятини ортишига хизмат қилувчи механизм ҳамда коррупцияга қарши курашиш воситаси ҳисобланади.

    Очиқлик сиёсатини бузган мансабдорлар учун жавобгарликка тортилади

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

    Мазкур ҳуқуқбузарликлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

    17.04.2023, 14:25   Изоҳ (0)   4641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан совуқ об-ҳаво чекина бошлайди

    17.04.2023, 13:45

    Андижонда ободонлаштиришда ишлайдиган аёл тадбиркор томонидан калтакланди

    17.04.2023, 13:15

    Ўзбекистонда мактаб битирувчиларига учтагача академик лицейни танлаш имконияти берилади

    17.04.2023, 12:52

    Қашқадарёда буюм бозоридаги дўконларда ёнғин чиқди (видео)

    17.04.2023, 12:41

    Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиши мумкин

    17.04.2023, 12:02

    Тошкентда ҳарбий гувоҳнома учун 600 доллар олган мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ушланди

    17.04.2023, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.