Россия ҳарбийлари Қримда ҳозирда қураётган истеҳкомларнинг сунъий йўлдошдан олинган сурати эълон қилинди. Суратлар Американинг Maxar Technologies компанияси томонидан олинган.
Тасвирларда Украинанинг қарши ҳужуми фонида Россия армияси Қримда мудофаани кучайтираётганини кўриш мумкин.
2022 йил август ойида Қрим шимолидаги Маслово қишлоғида олинган суратда окоплар ҳали акс этмаган.
2023 йил январида олинган суратда эса Россия армиясининг мудофаа истеҳкомларини кўриш мумкин.
Қрим шимолидаги Медведевка қишлоғида Россия армиясининг 2023 йил 3 январда қайд этилган мудофаа тузилмалари акс этган.
2023 йил 11 февралдаги Медведевка қишлоғининг мазкур сунъий йўлдош сурати аллақачон ҳимоя иншоотлари сони анча кўпайганини кўрсатади.
Ушбу расмда 2023 йил 16 февралда Шимолий Қримдаги Армянск шаҳридаги окоплар аниқ акс этган.
Россия ҳарбийлари 2023 йил 31 март куни Қримнинг Витино қишлоғидаги пляжда хандақлар тайёрлаган.
Февраль ойи ўрталарида эса Россия ҳарбийлари Медведевка қишлоғида ҳарбий техника жойлаштиргани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина армияси 3 та сабабга кўра қарши ҳужумни кечиктиргани маълум қилинган. Жумладан, операция об-ҳаво шароити, асбоб-ускуналарни етказиб беришнинг секинлашгани ва Пентагоннинг Украина армиясига оид махфий ҳужжатлари интернетда тарқалиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Изоҳ (0)