• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Россия ИШИДдан баттар”. Украина расмийлари ва Зеленский украиналик аскарнинг боши кесилишига қандай муносабат билдирди?

    Россия ва Украина ижтимоий тармоқларида россиялик экани айтилаётган ҳарбийлар украиналик аскарни шафқатсизларча ўлдиргани тасвирланган видео тарқалди.

    Украина хавфсизлик хизмати маълум қилишича, видеода украиналик ҳарбий Россия армияси жангчилари томонидан қийноққа солингани ва ўлдирилгани тасвирланган. УХХ қасддан одам ўлдириш билан уруш қонунлари ва анъаналарини бузиш (Украина Жиноят кодексининг 438-моддаси 2-қисми) моддаси бўйича терговга қадар текширув бошлади.

    “Биз бу ваҳшийларни топамиз. Керак бўлса, ернинг тагидан ҳам тортиб оламиз. Улар қилган иши учун албатта жазоланади”, — дея изоҳ берди УХХ раҳбари Васил Малюк.

    Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба видеога муносабат билдирар экан, “Россия ИШИДдан ҳам баттар” деди.

    “ИШИДдан ҳам баттар Россиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётгани бемаънилик. Россиялик террорчилар Украина ва БМТдан чиқариб юборилиши ҳамда жиноятлари учун жавобгарликка тортилиши керак”, — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.

    Украина президенти Владимир Зеленский дунё етакчиларини ушбу видеога жавоб қайтаришга ва Киевга Москвага қарши туришда ёрдам беришга чақирди: “Ҳамма муносабат билдириши керак. Ҳар бир раҳбар. Вақт ўтишини, (бу воқеа) унутилишини кутманг. Биз ҳеч нарсани унутмаймиз. Ва қотилларни кечирмаймиз. Ҳамма нарса учун ҳуқуқий жавобгарлик бўлади. Террорни енгиш керак. Агар раҳбарлар муносабат билдирмаса, одамлар тушуниб етмайди. Ҳозир ҳаракатни бошлаш керак! Биз Украинадагилар эса фронтга максимал даражада тўпланишимиз керак. Максимал ёрдам керак”.

    Россия расмийлари ҳам Мудофаа вазирлиги ҳам видеога изоҳ бермади. “Агентство” хабарига кўра, айрим россияпараст Telegram каналларида видеони маъқулловчи реакциялар билдирилган.

    Бу Украинадаги урушда боши кесилган ҳарбий хизматчиларнинг биринчи видеоси эмас

    CNN телеканали 8 апрель куни россияпараст каналларда тарқалган ва унда аскарларнинг боши кесилган яна бир видеога эътибор қаратди. Пост муаллифларининг таъкидлашича, видео Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳри яқинида “Вагнер” ёлланма аскарлари томонидан тасвирга олинган.

    Кадрларда мажақланган ҳарбий машина ёнида украиналик ҳарбий хизматчилар экани айтилаётган икки нафар бошсиз жасад ётганини кўриш мумкин. Кадр ортидаги одамлар рус тилида ҳарбий машина минага бориб урилгани ҳақида гаплашган. CNN қайд этишича, видеодаги жасадларнинг қўллари ҳам кесилган. Ҳарбийларнинг танасини ким нимталагани номаълум.

    10 апрель куни Украинанинг “УНИАН” нашри, шунингдек, металл симга ўрнатилган одам боши суратлари тарқалганини хабар берди. Бир кун аввал суратни уруш тарафдори бўлган Россиянинг “Military Z” жамоатчилиги эълон қилган, унда сурат Бахмутда олингани ва ундаги бош Украина Қуролли кучлари аскарига тегишли экани айтилган. Фотосуратнинг ҳақиқийлиги мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

    12.04.2023, 15:30   Изоҳ (0)   7187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” Афғонистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган темирйўл лойиҳасини ишга тушириш режаларини маълум қилди

    12.04.2023, 14:47

    АҚШ ва Филиппин энг йирик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади. Хитой бундан норози

    12.04.2023, 14:12

    “Қопга солиб, командирга юборинглар”. Telegram каналларда украиналик ҳарбийнинг бошини кесишгани тасвирланган видео тарқалди

    12.04.2023, 12:54

    Туркманистон ҳукумати Туркиянинг қизил электромобилларини олишдан бош тортди ва оқ ранглисини сўради

    12.04.2023, 12:24

    Байден америкалик журналистнинг Россияда ҳибсга олинишига муносабат билдирди

    12.04.2023, 11:28

    Украинада Виктор Медведчукнинг рафиқаси қидирувга берилди

    12.04.2023, 10:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.