Тошкентнинг Юнусобод тез тиббий ёрдам подстанцияси фелдшери Злата Гафурова чақириқ бўйича эркак шифокорлар бригадасини юборгани учун беморнинг ўғли томонидан таҳдидга учраётгани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар судлари ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, 10 апрель куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига Ҳ. Н. (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжати келиб тушган.
Шунингдек, суд томонидан маъмурий иш бўйича судга оид адабиёцҳунослик экспертизаси тайинланган. Экспертиза хулосаси судга тақдим этилгандан сўнг ушбу маъмурий ишни кўриб чиқиш давом эттирилади.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Бектемир туманида тез ёрдам машинасида олиб кетилаётган аёл тиббиёт ходимларига қаршилик кўрсатиб, салондаги жиҳозларни тепиб синдиргани тўғрисида хабар берилганди. Кейинроқ аёл спиртли ичимлик таъсирида бўлгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)