Шавкат Мирзиёев ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.
Қарорга кўра, эндиликда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.
Овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади. Президент “Ташаббусли бюджет”да 1 минг 500 дан ортиқ овоз тўплаган лойиҳаларни 2024 йилги бюджетни шакллантиришда инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)