Самарқанд вилояти Ургут туманидаги газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 10 апрель куни соат 16:48 да Самарқанд вилояти ФВБга Ургут туманида жойлашган “Қорабулоқ” МФЙ ҳудудидаги газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнилғи сиғими 20 тонна бўлган юк машинаси ёниб кетган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ вилоят бошқармасининг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Ёнғин соат 17:35 да ўчирилган. Ёнғин ўчирилгандан сўнг, вазиятни ўрганиш давомида ушбу ҳодиса натижасида бир киши жароҳатлангани маълум бўлди. У энг яқин тиббий муассасага ётқизилди.
Изоҳ (0)