• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Уруш ва санкциялар озиқ-овқат нархларини оширади: Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 5,3 фоизга ўсишини прогноз қилди

    Жаҳон банки 2023 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,3 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бу Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ҳозирда прогноз қилинаётган энг юқори ўсиш ҳисобланади. 

    Фото: “Дарё” / Дилзода Ҳамиджонова

    Жаҳон банки томонидан жорий йилнинг 6 апрелида эълон қилинган “Европа ва Марказий Осиё минтақасининг шарҳи” хулосаларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти пул ўтказмалари, истеъмол ва экспорт ҳажмининг ўсиши ҳисобига 5,7 фоизга ўсди.

    2022 йилда олтиндан ташқари ҳисобланган экспорт ҳажми 21 фоизга, шу жумладан, текстиль, рангли металлар, ўғитлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти сезиларли ошган. 

    Бу, ўз ўрнида, Россияга экспортнинг кескин ўсиши (52 фоиз) билан кўп жиҳатдан боғлиқ.

    Асосан транспорт ва туризм соҳасидаги хизматлар туфайли хизматлар экспорти 53 фоизга ошган. 

    Бу Россиядан келаётган сайёҳлар ёки эмигрантлар сонининг уч баробар ортганини, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келаётган сайёҳлар сонининг кўпайишини акс эттиради.

    2022 йилда пул ўтказмалари ЯИМга нисбатан икки баравар кўпайиб, 18,9 фоизни ташкил этди. 

    Бунга Россия рублининг мустаҳкамланиши ва мигрантлар оқимининг кўпайиши сабаб бўлмоқда. 

    Ушбу молиявий оқимларнинг баъзилари Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Ўзбекистонга кўчиб келган россияликлар ва россиялик компаниялардан шахсий пул ўтказмаларининг кўпайишини акс эттиради.

    Давлат бюджети даромадларининг ошиши ҳисобига бюджет тақчиллиги 2021 йилдаги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6,1 фоиздан 2022 йилда 4,2 фоизга қисқарди. 

    Ўтган йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,8 млрд долларни ташкил этди. Бу ресурслар 14 ой давомида импорт харажатларини қоплаш учун етарли.

    Озиқ-овқат, ёнилғи ва транспорт харажатларининг ошиши декабрь ойида инфляцияни 12,3 фоизга кўтарди. 2022 йилда миллий валюта АҚШ долларига нисбатан номинал 3,8 фоизга қадрсизланди.

    Ишсизлик 2021 йилдаги 9,6 фоиздан 2022 йилда 8,8 фоизгача COVID-19 пандемиясидан олдинги даражадан камайди. 

    Ёшлар ва аёллар, шунингдек, ривожланиши паст бўлиб қолаётган ҳудудларда ишсизлик даражаси ҳамон юқори. 

    Камбағаллик даражаси (миллий камбағаллик чегарасидан фойдаланган ҳолда) 2021 йилдаги 17 фоиздан 2022 йилда 14 фоизгача камайган. 

    Бу аҳоли даромадларининг, шу жумладан, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари ҳисобидан юқорилиги билан изоҳланади.

    Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш прогнозлари

    Ўзбекистонда 2023 йилда иқтисодий ўсиш 5,1 фоизни ташкил этиши (Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ҳозирда прогноз қилинаётган энг юқори ўсиш) ва ўрта муддатли истиқболда босқичма-босқич тезлашиши кутилмоқда. 

    Россиянинг Украинадаги уруши ва Россияга қарши жорий этилган санкциялар билан боғлиқ транспорт логистикасидаги қийинчиликлар озиқ-овқат ва энергия нархларининг юқори бўлишига ва шахсий истеъмолни камайтиришга туртки бўлиб қолиши кутилмоқда.

    2022 йилда хусусий инвестициялар ҳажми ва савдонинг ўсиши ҳамда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўзининг энг юқори чўққисидан барқарорланиши кутилмоқда. 

    Хитойда прогноз қилинаётган иқтисодий тикланиш Ўзбекистондан текстиль ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига талабни ошириши мумкин.

    Олтин ва мис экспортидан бўлган тушумнинг ошиши, шунингдек, давлат инвестицияларининг секинланиши бюджет тақчиллигининг 2023 йилда ЯИМнинг 3,3 фоизигача қисқаришига олиб келади.

    Ҳукумат ташқи қарзлар бўйича чекловларга амал қилиши кутилмоқда, бу эса 2025 йилга бориб давлат қарзи ва умумий ташқи қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 32 фоиз ва 55 фоизгача босқичма-босқич қисқаришига олиб келади.

    Ижтимоий ҳимоя дастурларини янада ошириш ва кенгайтириш мамлакатда камбағаллик даражасини пасайтиришга хизмат қилади. 2023 йилда камбағаллик даражаси 12 фоизга тушиши кутилмоқда.

    Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш прогнозига салбий таъсир кўрсатадиган хавфлар қаторига Россия иқтисодиётининг янада қисқариши эҳтимоли, жаҳон молия бозорларидаги кескин шароит киради.

    Миллий иқтисодиётнинг ижобий тенденциялари қаторига эса олтин, табиий газ ва мисга жаҳон нархларининг эҳтимолий кўтарилиши, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан қўллаб-қувватланиши мумкин бўлган мамлакатда унумдорликнинг юқори ўсиши киради.

    07.04.2023, 14:10   Изоҳ (0)   4524
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон иқтисодиётининг ўсиш прогнози 1990 йилдан бери энг паст даражага тушди

    07.04.2023, 12:33

    Глобал автомобиль бозорига таҳдид: тушаётган талаб ҳамда нарх, ортаётган таклиф ва Ўзбекистондаги ҳолат

    07.04.2023, 08:27

    Тошкентда 37,5 млн, Наманганда 13,9 млн сўм: Ўзбекистонда аҳолининг умумий даромадлари қанча бўлган?

    06.04.2023, 23:25

    Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2023—2024 йилда 5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда

    06.04.2023, 18:30

    Марказий Осиёдан Африкагача: қайси давлатлар Хитойдан энг кўп қарз олган?

    06.04.2023, 17:25

    “Ўзкимёсаноат” “Максам” компаниясининг арбитраж даъволарини рад этди

    06.04.2023, 15:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.