Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган қурилиш моллари дўконида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 10 апрелга ўтар кечаси Кармана туман ФВБ диспечирлик хизматига соат 23:03 да туманнинг Ислом Каримов кўчасида жойлашган 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида ёнғин тўғрисидаги хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ФВБдан 14 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари 800 квадрат метрга эга бўлган савдо дўконидаги ёнғинни соат 01:59 да бартараф этган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Март охирларида Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин юз бергани маълум қилинганди. Шунингдек, Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин чиққани, Хоразмдаги пахта заводида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)