Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги дам олиш маскани ҳудудида жойлашган меҳмонхонада ёнғин чиқди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 1 март куни соат 16:26 да Хонобод шаҳар “Хонтоғ” МФЙ, “Хонтоғ” меҳмонхонасининг иккинчи қаватидаги музқаймоқ кафесида ёнғин чиққан. Ёнғин натижасида кафенинг 60 метр квадрат майдон қисмидаги шифт, том қисми ва жиҳозлари ёнган.
Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ўт ўчириш экипажи соат 16:32 да ҳодиса жойига етиб борган ва олов соат 16:45 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида бинонинг 50 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган зарари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)