Қашқадарё вилояти Косон тумани халқ таълими бўлими биносида 14 январь куни ёнғин чиқди.
Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, бўлимининг асосий биноси ва хоналарида ёнғин кузатилмаган, ҳеч қандай зарар етмаган. Фақат қўшимча бинода ёнғин содир бўлган.
Орадан бир соат вақт ўтгач туман халқ таълими бўлимининг қўшимча биносида юзага келган ёнғин қутқарувчилар томонидан тўлиқ ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)