• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Қизимни анча масофагача қувлаб борди”, “Йўлда икки аёлга ташланган”. Чироқчиликлар қишлоғига кириб қолган айиқ ҳақида

    Telegram’даги каналларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги қишлоқларнинг бирига айиқ оралагани кўринган видеолар тарқалди. Унда оломон таъқибидан қочаётган айиқ дастлаб хонадонларнинг бирига боргани, сўнгра ҳудуддаги мактаб биноси ичкарисига киришга урингани маълум бўлди. “Дарё” мухбири айиқ оралаган қишлоққа бориб, ёввойи ҳайвон билан боқлиқ воқеалар тафсилотини ўрганди.

    Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, айиқ Чироқчи туманининг Самарқанд вилояти билан чегара ҳудудидаги тоғдан келиб қолган бўлиши мумкин.

    “Уйим яқинида қўй боқиб ўтиргандим. Бир маҳал одамларнинг бақир-чақир овози эшитилди. Одамлар менга ‘қочинг айиқ келди’, дейишди. Мен ҳам айиқни кўриб қоча бошладим. Одамлар машинада қувишди. Ҳатто машина билан уриб юборишди. Шундан сўнг у каналдан ўтиб одамларнинг ҳовлилари орқали жарлик томон қочиб кетди”, — дейди воқеага гувоҳ бўлган Гулноза Олтибоева.

    Гулноза Олтибоева “Дарё” мухбирига воқеа ҳақида гапириб бермоқда.Фото: “Дарё”

    Молхонамга кирса-да, қўйимга ва молимга ҳам тегмади

    Шу ҳудудда яшовчи яна бир фуқаро Гулжаҳон Сафарованинг айтишича, айиқ беозор ва жуда қўрқувдалиги кўриниб турган бўлган.

    “Ҳовлида икки киши билан гаплашиб ўтиргандим. Айиқ, айиқ деган овоз эшитилди. Шундан сўнг менинг ёнимга келган машинали йигитлар айиқ қаёққа кетди деб сўради. Ҳовли четида боғланиб турган отим безовталанаётган экан. Ипини узмасин деб ёнига борсам, бир гуруҳ одамлар айиқни қувлаётганини кўрдим. Айиқ эса мен томон кела бошлади. Ёнимдан ўтиб молхонамизга кириб кетди. Одамлар эса қўлига илинган нарса билан қувлаб келди. У ерда биттагина қўй бор эди. Айиқ ўша ердан чиқиб сигир ва бузоқлар турган жойга ўтди. Ва бироз турди. Мен эса одамларга тегманглар, бу ҳам бир жонзод, сизларга зиён бермайди деб қайта-қайта бақирдим. Айиққа жуда раҳмим келди. Одамлар кўпайгач, айиқ қўрқиб яна қочиб кетди. Лекин на сигир, на қўйимга ташланди. Уларнинг ёнида жимгина турганди”, — дейди хонадон эгаси Гулжаҳон Сафарова.

     Гулжаҳон Сафарова.Фото: “Дарё”

    Қизимни қувиб кетди

    Одамлардан қўрқиб қочган айиқ канал ёқасида яшовчи Ҳалима Ортиқованинг қизига ҳамла қилган.

    Ҳалима Ортиқова.Фото: “Дарё”

    “Шовқинни эшитиб аввалига жанжал деб ўйладим. Қочинг дейишгандан сўнг нималигини тасаввуримга сиғдиролмай ҳайрон бўлдим. Не кўз билан кўрсам ҳақиқий айиқ юрибди. Уйимиз ёнидаги каналдан ўтиб, канал ёқасида турган қизимни қувлаб кетди. Ҳаммамиз жон ҳолатда қочдик. Қизим иккаламиз аранг қутулиб қолдик. Айиқ эса сойликка қараб чопиб кетди”, — дейди Ҳалима Ортиқова.

    Малоҳат Исмоилова.Фото: “Дарё”

    “Уй ишларини қилиб юргандим. Одамларнинг овозидан сўнг кўчага чиқдим. Мактабимиздаги ўқитувчилардан бири нималигини айтмасдан олдига чиқманглар ташланиб кетади деди. Мен қутурган ит ёки бўри деб ўйладим. Одамлар машина билан бориб чуқурчага тош ота бошлади. Шундан сўнг чуқурликдан айиқ чиқди. Мен қизиқиб томоша қилишга канал ёқасига бордим. Каналдан ўтолмайди деб пастликка тушиб турган эдим, отилиб чиқдида мен томон югуриб қувлай бошлади. Жуда яқин келди, етиб олишига сал қолди. Жон ҳолатида қочдим”, — дейди Ҳалима Ортиқованинг қизи Малоҳат Исмоилова.

    Қишлоқ аҳолисининг қўшимча қилишича, айиқ қишлоқ одамларидан бирининг, тўғрироғи уни машинада қувлаганларнинг уйида яширинча сақланган. Ва хонадондан қочиб чиққан.

    Оломон таъқибидан қочган айиқ жарликлардан ҳосил бўлган ғорга кириб олган. Кўп ўтмай туман ИИБ бошлиғи топшириғига кўра, отиб ташланган.

    09.04.2023, 19:23   Изоҳ (1)   12827
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. jamshidbozorov9706@gmail.com / 10.04.2023, 10:32

      Кандай йовойилик!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада икки қўшни ўртасидаги пичоқбозлик оқибатида улардан бири вафот этди

    09.04.2023, 18:01

    Тошкентни сув босди, Қашқадарёдаги қишлоққа айиқ ва бўри оралади, Сергелида эса она ўз болалари қотилига айланди: “Дарё”да дайжест

    09.04.2023, 17:29

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 млрд долларга етказилиши кутилмоқда

    09.04.2023, 15:57

    “Пахта миллат келажагига хиёнат сиёсати эди”. Cotton Campaign  томонидан Ўзбекистон пахтасига қўйилган 12 йиллик бойкот бекор бўлганига бир йил тўлди

    09.04.2023, 15:32

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    09.04.2023, 14:05

    “Наркологияда рўйхатда турган”. Тошкентда аёл ва унинг саккиз ойлик чақалоғи вафот этгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

    09.04.2023, 12:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.