Фарғона вилояти Қўштепа туманида икки қўшни ўртасидаги пичоқбозлик сабаб улардан бири вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Қўштепа туманининг “Қорақушчи” маҳалласида содир бўлган. Бир маҳаллада яшовчи аёллар машина сигнали сабаб жанжаллашиб қолган. Мазкур жанжалга эркаклар ҳам аралашган.
Келтирилишича, эркаклар дастлаб муштлашган, кейин эса пичоқбозлик содир бўлган. Улардан бири тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Иккинчиси эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ушбу жиноят содир этилган маҳаллада ҳолат юзасидан муҳокама ўтказилди. Муҳокамада маҳалла фаоллари, диний соҳа вакилларининг фикр-мулоҳазалари эшитилди.
Изоҳ (0)