• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Умрим поёнига етмоқда”: Саакашвили соғлиғи ҳақида гапирди

    Қамоқхонадаги Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг саломатлиги кескин ёмонлашди. Сиёсий маҳбус Politico нашрига ёзган мақоласида у ҳозир ҳаёт-мамот ёқасида эканини айтди.

    Фото: Скриншот

    “Саккиз йиллик сургундан сўнг 2021 йил октябрда эркин ва адолатли парламент сайловларини қўллаб-қувватлаш учун Грузияга қайтганимда, 54 ёшли соғлом ва бақувват одам эдим. Кейин мени Грузия расмийлари зудлик билан ҳибсга олди ва ўшандан бери миш-мишлар ва сиёсий сабабларга кўра ваколатни суиистеъмол қилиш айбловлари асосида қамоқда ўтирибман.

    Буни фақат Кремль ва Грузиянинг амалдаги ҳукумати қонуний деб билади. Қамоқда ўтирганимда эса соғлиғим кескин ёмонлашди. Мен ҳозир ўляпман”, — деди собиқ сиёсатчи.

    Саакашвили қамоқда бўлганида унга қандай муносабатда бўлишганини ҳам айтиб берди. Жумладан, кимёвий қийноқлар қўлланганилганини қўшимча қилди.

    “Мен мунтазам равишда жисмоний ва руҳий қийноқларга дучор бўлдим ва ҳозирда танамда оғир металлардан заҳарланиш аломатлари бор. 20 дан ортиқ оғир касалликлардан азият чекяпман, уларнинг барчаси қамоқда ўтирганимда пайдо бўлган”, — деди у.

    Грузия собиқ президентининг фикрича, унинг ўлими Кремль режимининг ғалабаси бўлади.

    “Менинг ўлимим Грузияда сиёсий бетартибликни келтириб чиқариши мумкин, аммо қийноқда ўлишим шубҳасиз Путиннинг ғалабаси сифатида кўрилади – бу минтақадаги ва, эҳтимол, дунёнинг Россия империализмига қарши тура олмайдиган барча етакчилар учун қудратли рамзга айланади”, — деди Саакашвили.

    Саакашвилини Грузияда ҳибсга олиш ва қийноқлар

    2021 йил 1 октябрда Саакашвили саккиз йил ичида биринчи марта муниципал сайловлар арафасида Грузияга қайтганида ҳибсга олинган. У бир қанча жиноий ишларда, хусусан, 2005 йилда грузиялик собиқ депутат Валерий Гелашвилига ҳужум уюштирганликда айбланмоқда. Бунинг учун у аллақачон сиртдан олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

    Ҳибсга олингандан сўнг Саакашвили дарҳол очлик эълон қилган ва у 2021 йил 19 ноябрда очликни тўхтатишга рози бўлган. 29 ноябрь куни Саакашвили ҳибсга олинганидан кейин биринчи марта судга олиб борилган ва ҳибсда қийноққа солинганини айтган. У ўзига қўйилган айбловларни сиёсий таъқиб, ўзини эса сиёсий маҳбус деб билади.

    Узоқ давом этган очлик эълонидан сўнг сиёсатчининг аҳволи оғирлашган, шу сабабли у Рустав қамоқхонасидан Горидаги ҳарбий госпиталга ўтказилган.

    2022 йил декабрида Украина Ташқи ишлар вазирлиги ўша пайтда Тбилисидаги Vivamedи тиббиёт марказида бўлган Саакашвилининг соғлиғи сезиларли даражада ёмонлашганидан чуқур хавотирда эканини билдирган.

    2023 йилнинг 1 февралида Украина президенти Владимир Зеленский Грузия ҳукумати Саакашвилини “омма олдида қийноққа солиб, ўлдираётганини” айтди. Саакашвилининг ўзи эса Украинадаги уруш ғалабасигача яшай олмаса, юрагини Киевга дафн этишга чақирди.

    07.04.2023, 18:35   Изоҳ (0)   12352
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина Қримни Россияга бериш таклифига муносабат билдирди

    07.04.2023, 18:10

    Японияда бортида ҳарбийлар бўлган вертолёт денгизга қулаб тушди (фото)

    07.04.2023, 17:09

    Ерни навбатдаги магнит бўронлари қоплайди 

    07.04.2023, 17:04

    Россияда айрим ракеталар захираси 90 фоизга камайди. Мамлакат урушни давом этиш учун етарлича ракета ишлаб чиқара оладими?

    07.04.2023, 16:45

    ISW: Россия қўмондонлиги шаҳар жанглари учун “Z-штурмчи роталари”ни яратмоқда

    07.04.2023, 14:57

    Бразилия президенти Қримни Россияга беришни таклиф қилди

    07.04.2023, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.