Японияда бортида ҳарбийлар бўлган мудофаа кучларининг вертолёти радарлардан ғойиб бўлди. Бу ҳақда NHK хабар берди.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати Мияко ороли яқинида Япония мудофаа кучларига қарашли UH-60 Black Hawk вертолётининг қолдиқларини топди. Миякога қўшни Ирабу ороли яқинида самолёт паррагининг бўлаклари, шунингдек, тўкилган ёнилғи ҳам аниқланган.

“Вертолёт Мияко оролидан мунтазам патруллик қилиш учун ҳавога кўтарилган. Парвознинг умумий давомийлиги бир соатдан ошмаслиги керак эди, об-ҳаво шароити эса нормал бўлган”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, гап Америкада ишлаб чиқарилган Sikorsky UH-60 Black Hawk вертолёти ҳақида кетмоқда. Вертолёт бортида 10 нафар ҳарбий, жумладан, дивизия командири бўлган. Уларнинг тақдири ҳозирча номаълум. Япония қирғоқ хавфсизлиги кемалари қидирувга чиққан.

Изоҳ (0)