Бразилияда 25 ёшли эркакнинг болалар боғчасига болта билан ҳужум қилиши оқибатида тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбага таяниб, Globo нашри хабар берди.
Воқеа Блуменау шаҳрида содир бўлган. Номаълум шахс хусусий боғча панжарасидан ошиб, болаларга ҳужум қилган. Ҳалок бўлганлар орасида уч ўғил ва бир қиз бор. Улар бошидан олган жароҳат оқибатида ҳалок бўлган. Қурбонлар беш ёшдан етти ёшгача. Яна беш нафар тарбияланувчи жароҳат олган.
Ҳужумдан сўнг номаълум шахс полицияга таслим бўлган. Ҳозирда эркак ҳибсга олинган. Ҳодисадан сўнг штат ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди. Муассаса биноси хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган.
Изоҳ (0)