• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дональд Трамп иши: судланаётган АҚШ собиқ президентини нималар кутмоқда?

    АҚШ тарихида биринчи марта собиқ президент жиноий жавобгарликка тортилди. Гап мамлакатни 2017—2021 йилларда бошқарган 77 ёшли Дональд Трамп ҳақида кетмоқда. Халқаро нашрлар Трампга қарши ишда 30 дан ортиқ фирибгарлик айбловлари борлигини ёзмоқда. “Америка oвози” телерадиоси мухбири Навбаҳор Имомова “Дарё” билан мулоқотда жараён тафсилотларини таҳлил қилди.

    Трампнинг ҳибсга олиниши дунёда жуда кўп шов-шувлар келтириб чиқарди. Фактлар билан бўлишсангиз, жараён қайси томонга қараб кетмоқда?

    Америкада “сиёсат — катта саҳнадаги драма”, дейишади ва бугун айнан шунга гувоҳ бўлдик. Бутун мамлакат оммавий ахборот воситалари жараённинг ҳар бир секундини ёритди, кузатди. Дональд Трамп кеча шахсий самолётида Нью-Йоркка судга борганди ва бугун суд жараёни якунланиши биланоқ Флоридага учиб кетди.

    4 апрель куни оқшом у ерда ўз тарафдорлари билан катта тадбир ўтказди. “Бундай тадбирлар давом этади ва Трамп сайлов кампанияси энди авжига чиқади”, дея бонг урилмоқда.

    Дональд Трамп
    Фото: vk.com

    Нью-Йоркда нима бўлди? Трамп кўнгилли равишда ўзи суд ҳузурига борди ва унга расмий равишда айблар қўйилди. Айблов унга ўқиб эшиттирилди. Дональд Трампни 34 та модда бўйича жиноятда айблашмоқда. Бу бир жиноятнинг 34 қисми ёки 34 акси сифатида тушунтирилмоқда. Хусусан, унга бизнес сохтакорлик, молиявий қаллоблик деб таърифланаётган айбловлар қўйилди.

    2016 йилда сайлов кампанияси пайтида Трамп у билан ишқий алоқаларда бўлган икки аёлга катта миқдорда пул бериб, кейин мана шу берилган маблағни сайлов кампанияси ҳужжатларига юридик хизмат сифатида қайд этган. Манҳеттен прокуратураси иддаоси шуки, бу ерда жиноятни ёпиш учун шундай ишлар қилинган ва бу жиддий бизнес жиноятдир. Нью-Йорк бунга тоқат қилмайди. Яъни мана шу сохтакорлик Нью-Йоркда жиддий жиноят ҳисобланади.

    Навбаҳор Имомова 
    Фото: “Дарё”

    Энди жиддийлиги қанчалик деб сўрайдиган бўлсангиз, мана шу 34 та алоҳида айбловнинг ҳар бири максимум 4 йиллик қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин. Лекин бунинг эҳтимоли жуда паст, демоқда юристлар. Нафақат Трампнинг адвокатлари, балки умуман таҳлилчилар ҳам шундай фикрда.

    Трампнинг адвокатларига қулоқ соладиган бўлсак, улар айтишадики, собиқ президентга қўйилаётган айбловлар мутлақо асоссиз. Улар ҳаммаси уйдирма ва суддан бу айбловларни олиб ташлашни сўрашади.

    Кейинги тинглов 4 декабрда бўлади. Орада анча вақт бор. Лекин Трамп адвокатлари учун ҳам, прокуратура учун ҳам текширилиши, ойдинлаштирилиши керак бўлган деталлар анчагина.

    Ҳозирда Трамп қисқа вақтли ҳибсдан, суд ҳузуридаги жараёндан кейин нормал ҳаётга қайтди ва у сайлов кампаниясини давом эттиради. Бунга тўсқинлик қиладиган бирор-бир сабаб йўқ. У нафақат давом эттириши, балки ютиб чиқиши ҳам мумкин. У ҳозирча ҳеч қандай қонуний, юридик тўсиқлар билан юзлашаётгани йўқ.

    Фото: скриншот / “Америка овози”

    Америка жамоатчилиги ва расмийлар бу ҳақда қандай фикрлар билдиряпти? Трамп тарафдорлари воқеани қандай кутиб олди?

    Трамп тарафдорлари ҳамиша ҳаяжонда. Америка сиёсатини яқиндан ёритиб юрган журналист сифатида буни доимий равишда кузатамиз. Трамп тарафдорлари билан бутун мамлакат бўйлаб доимий алоқада. Трамп ҳибсга олиниши мумкинлигини тахмин қилар экан, у доимий равишда тарафдорларига мурожаат қилиб, “мени олқишланг, қўллаб-қувватланг, норозилик намойишларига чиқинг, фикрингизни билдиринг”, деб турди. Ва бугун Нью-Йоркда бунга гувоҳ бўлдик.

    Нафақат Трамп тарафдорлари, балки Трампга қаршилар ҳам намойишга чиқди. Орада озгина зиддиятли моментлар бўлганини биламиз. Лекин ҳозирда анча тарқалган бу намойишлар ва Трамп тарафдорларининг каттагина қисми Флоридага кўчган. У ерда биз доимий мана шундай чиқишлар гувоҳига айлансак ажаб эмас. Мен ўзим бугун Трамп иши давом этаётган пайтда Оқ уй олдида эдим. Биз Нью-Йоркда, Оқ уй олдида ҳам Трамп тарафдорлари тўпланиши мумкин деб кутган эдик.

    Чунки Трамп “мен эмас, президент Байден судланиши керак”, деб келмоқда. Унинг тарафдорлари Оқ уй олдига бориб, мана шундай талабларини қўймоқчи эканини билдиришган эди. Қизиғи, улар бугун кўринмади. Вашингтонга келишганида, албатта, Оқ уй ёнига келган бўларди.

    Фото: скриншот / “Америка овози”

    Бунга Конгрессдаги муносабат қандай?

    Республикачиларнинг аксарияти, ҳатто Трампни кундалик равишда қўллаб-қувватламайдиганлар ҳам унинг ёнини олмоқда. Собиқ президент ва президентликка даъвогар мана шундай ҳолатга тушаётгани уларни хавотирга солмоқда.

    Демократларнинг аксарияти эса Америка қонун устувор давлат ва ҳар ким агар бирор жиноятда айбланадиган бўлса, суд олдида ўз вақтида жавоб бериши керак деяпти. Бу ерда бир қизиқ элемент бор. Одатда жиддий жиноятлар амалга оширилганидан муайян вақт ўтганидан кейин, суд уларни кўриб чиқмайди. Ёки кўриб чиқиш учун истисно сифатида бошқа кўплаб далиллар келтирилиши керак. Трампнинг адвокатларига кўра, бу ишлар 2016 йилда ёки ундан олдин бўлган, шу боис ҳам улар бир томондан Трампни айбсиз дейишяпти. Иккинчи томондан, агар шундай қинғир ишлар бўлган бўлса ҳам, уларни судда кўриш муддати битган дейишяпти.

    Бу борада Америкада юристлар иккига бўлинган. “Бизнес ҳужжатлардаги сохтакорлик шундай бир жиддий жиноятки, уни ҳар қандай пайтда кўриб чиқиш керак. Айниқса, собиқ президентдек инсонлар, халқ ишонган арбоблар жавоб бериши лозим, дейишмоқда. Ўртада қизғин бир баҳс кетяпти. Умуман олганда, Америка оммаси жараённи ҳаяжон билан кузатяпти.

    Айтганимдек, бу бир катта томоша. Биз биламиз, доимий равишда эшитяпмизки, Трамп сайлов кампаниясидагилар, унинг идораси бу машмашани ўз фойдаси учун қўллашга ҳаракат қилмоқда. Яъни собиқ президент омма эътиборидан ўзи учун фойдаланмоқчи ва шунга ҳаракат қиляпти.

    Фото: скриншот / “Америка овози”

    Америка ўзини демократик давлат сифатида номоён қилиб келади. Бу воқеанинг содир бўлиши АҚШ ва Трамп имижига қандай таъсир қилиши мумкин?

    Бу борада айнан бугун мана шу ишлар бўлаётган пайтда “вой бу бизнинг имижимизга таъсир қилади”, деб бонг урадиганларни кузатмадик. Америка ўз муаммоларини очиқ муҳокама қилишга ўрганган ва бундан асло уялмайди. Ўз адлия тизими, ҳуқуқ-тартибот тизими билан фахрланади. Унга америкаликлар ишонади. Яъни америкаликлар орасида бу тизимларнинг рейтинги анча баланд.

    Қўшма штатларда агар жиддий ҳаракатларда айбланаётган бўлса, ҳатто собиқ президент ҳам суд олдига келиб жавоб беришга мажбур, деган қараш кенг тарқалган. Трампнинг ашаддий тарафдорларини тинглайдиган бўлсангиз улар, сиз айтаётган фикрларни ҳам билдиришади. Яъни “либераллар бизни шарманда қилмоқчи, ҳозир президент эътиборини бугунги муаммолардан чалғитиб, Трампни ҳамма нарсада олабўжи қилиб кўрсатиб, шу баҳонада сайлов кампаниясидан, Оқ уй учун пойгадан чиқартириб юбормоқчи” деган фикрлар ҳам кенг тарқалмоқда.

    Яна “Трамп ўзи нимани ёпмоқчи бўлиши мумкин, прокуратура қўлида яна бошқа далиллар бўлса, уларни ҳам очиқ айтиши керак. Тизим яна ҳам шаффофроқ бўлиши керак деган”, талабалар ҳам янграмоқда.

    Америкаликлар президентликка интилаётган одамнинг виждонли, иродали, ростгўй бўлишини хоҳлашади.

    АҚШда Трампни Американи шарманда қилаётганликда айбловчи фуқаролар ҳам кўп. “Трамп пайтидаёқ биз балчиққа ботдик”, дейдиганлар бор. Ўша пайтда кўп қинғир ишларга кўз юмилди деб, уяладиган америкаликлар ҳам йўқ эмас. Лекин ўртадаги реал Америкага қарайдиган бўлсак, Трамп иши Америка нуфузига таъсир қилади, унинг имижини бузади дейдиганларни биз деярли эшитмаяпмиз.

    05.04.2023, 19:30   Изоҳ (0)   9915
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

    05.04.2023, 18:26

    Хитой нима учун Украинага қарши урушни қораламаганини тушунтирди

    05.04.2023, 18:18

    Мажбурий никоҳ: Афғонистонда 15 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди

    05.04.2023, 16:40

    Трамп 136 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин — Fox News

    05.04.2023, 16:24

    “Қримни 5—7 ой ичида қайтарамиз”. Украина президенти офиси вакили Михаил Подоляк (видео)

    05.04.2023, 15:02

    АҚШ собиқ президенти Клинтон Украинани ядро қуролидан воз кечишга кўндирганидан афсусда эканини айтди

    05.04.2023, 13:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.