Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўш вилоятида қалбаки Қирғизистон паспортларини тайёрлаш канали аниқланди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, “Акипресс” хабар берди.

Хавфсизлик ходимлари текширув давомида қирғизистонлик аёлни қўлга олди. У ИШИД халқаро террорчилик ташкилотининг айрим аъзоларининг илтимосига кўра, террорчилик фаолиятида иштирок этганлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароларига қалбаки Қирғизистон паспортларини тайёрламоқчи бўлган. Аёл Ўш вилояти аҳолини рўйхатга олиш ва паспортлаштириш органларидаги алоқалари орқали сохта ҳужжат тайёрлашга уринган.

Унинг яшаш жойида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Қирғизистон фуқаросининг 2 дона паспорти топилган. Мазкур факт бўйича айни пайтда юқоридаги паспортларнинг тайёрланиши ва берилиши қонунийлигини аниқлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари