• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қиролга қаршилик билдиргани учун ишдан қувилган, “Немис тили луғати” асосчилари, эртаклари билан бутун дунёни забт этган ака-ука Гриммлар тақдири 

    Бутун дунё болаларининг севимли эртакчиларига айланган бу ака-ука аслида немис адабиёти билан илмий мақсадларда шуғулланган. Дарё “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида мутахассислиги бўйича юрист ва тилшунос бўлган, эртаклардан ташқари немис халқи учун улкан адабий мерос қолдирган Якоб ва Вилгелм Гриммларнинг охири “бахтли якун топмаган” ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Wikimedia Commons

    1785 йил 4 январь куни юрист Филипп Вилелм Гримм ва унинг рафиқаси Дороти оиласида Якоб дунёга келади. Орадан бир йил ўтгач, 24 февралда эса унинг укаси Вилгелм туғилган. Оила Гессен вилоятидаги Ханау шаҳарчасида яшар, болалар онасига уй ишларида кўмаклашар ва тез-тез бева аммаси Шлеммерникига бориб турарди — айнан у ўз жиянларини ёзиш ва ўқишга ўргатган эди.

    Орадан бир неча йил ўтгач оила бошлиғи қўшни Штайнау шаҳри судьяси ва бошқарувчиси этиб тайинланади — у ерда ака-ука Гриммлар бир неча йил истиқомат қилган. Уларнинг умри давомида хотирасида тор кўчалар, олма дарахтлари ўсган сеҳрли гўзал боғ, катта эски қўнғироқ ва ёнида севимли устози Синхон истиқомат қилган шаҳар ҳокимиятининг тош биноси сақланиб қолган. Гриммлар оиласида бу вақтда яна уч ўғил ва бир қиз дунёга келган. Уларнинг барчаси узоқ ва бахтли ҳаёт кечирмаган, чунки бу эртак эмас, ҳақиқий биография.

    Олти бола етимга, аёл эса бевага айланган вақтда Якоб 11 ёшда эди. Кўп ўтмай Доротига болаларни парваришлашда ёрдам берган аммаси Шлеммер ҳам вафот этади. Она Гримм қанчалик истамасин, тўнғич ўғилларини ўз синглиси яшайдиган Касселга ўқишга юборишга қарор қилади — улкан юрак соҳибаси бўлган Генриэтта ҳола ҳақида Якоб қасида ҳам ёзганди.

    Озодлик нафасидан тотган ака-ука бундай имкониятни суиистеъмол қилмасдан барча дарсларга қатнаган, гимназиясини бошқалар қатори 7 йилда эмас, балки тўрт йилда тамомлаган. Бўш вақт пайдо бўлиши билан ака-укалар рассомчилик билан шуғулланган, тенгдошлари билан сайр қилган ёки ўқиган китобларидаги қизиқарли воқеаларни махсус дафтарларига қайд этиб борган — “болаларга хос бўлмаган” бундай хоббини ака-укалар илмий фаолиятининг бошланиши дея ҳисоблаш мумкин.

    Юрак амри билан

    Гимназияни тамомлаган ака-ука отаси каби юрист бўлиш мақсадида Марбугск университетига ўқишга топширади. Аммо тез орада Гриммларни адвокатлик карераси эмас, балки профессор Савинйи томонидан талабаларга ўтилган немис поэзияси дарслари ўзига ром этади. Якоб ва Вилгелм унинг уйидаги кутубхонасида эски китобларни ўрганишга муккасидан кетади. Энг қимматли топилмалардан бири миннезингерлар қўшиғи тўплами эди (XII-ХИИИ асрларда яшаган немис мусиқачи шоирлари). “Шеърлар ғалати, ярми тушунарсиз немис тилида эди. Бу китобни ҳали ўнлаб маротаба ўқишимни ва у менга доимо керак бўлишини ҳис қилдим. Биргина шундай китобнинг ўзи менда эски шоирларнинг ижодини оригиналида ўқиш ва уларни тушунишга бўлган иштиёқни пайдо қилганди”, — деб ёзади Якоб Гримм.

    Якоб Гримм
    Фото: Wikimedia Commons

    Ака-ука Гриммларнинг кейинги барча фаолияти немис адабиёти билан боғлиқ эди ва эртаклар улар томонидан бу соҳада амалга оширилган улкан ишларнинг фақат бир қисмидир. Ака-укалар кўплаб илмий меҳнатларга муаллифлик қилган, масалан, биринчи “Немис тили луғати”.

    1805 йилда Якоб Гримм навбатдаги илмий тадқиқоти учун материал тўплаган устози Савинйига ёрдам бериш учун Парижга йўл олади. Марбургда қолган Вилгелм эса акасини роса соғинган. Унинг мактуби ака-ука Гриммлар бир-бирига нақадар боғланиб қолганига исбот бўла олади: “Сен кетганингдан кейин буни кўтара олмай юрагим ёрилиб кетса керак, деб ўйлагандим. Мен учун қанчалик қадрли эканингни тасаввур ҳам қила олмайсан. Кечалар уйда ўтирар эканман, сен хонанинг исталган бурчагида пайдо бўлиб қоладигандек туюлаверади…”.

    Ёш йигитлар учун Франция пойтахтида қиладиган ишлар бисёр эди, аммо Якоб ҳеч қачон бекорчи ўй-хаёлларга бормаган. У университетда имтиҳонни тезроқ топшириш ва тезроқ ватанига қайтиб кетишни истарди. Аммо уйда Якобни ҳарбий коллегиядаги зерикарли котиблик кутар ва у ҳам тез орада қисқартириб юборилган эди. Наполеон Кассел шаҳрини эгаллайди ва тўнғич Гримм босқинчилар билан музокаралар ўтказиш учун ўзида куч топа олмайди.

    Ака-укалар учун оғир бўлган бу дамда яна бир кулфат ёпирилади. “1808 йил 27 май куни 52 ёшида барчамиз яхши кўрган қадрли онамиз вафот этди”, — деб ёзганди Якоб Гримм. Шу кундан бошлаб рўзғорнинг барча юки унинг елкасига тушади ва Якоб жон-жаҳди билан иш қидиришга киришади. Ва ниҳоят унинг омади келиб, Кассел қалъасидаги қироллик кутубхонаси бошқарувчиси лавозими насиб этган. Бу вақтда Вилгелмнинг соғлиғида муаммолар кузатила бошланган: у акасининг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлови остида Галледаги курортда узоқ вақт даволанган.

    Вилгелм Гримм
    Фото: Wikimedia Commons

    Орадан бир неча ой ўтгач ака-ука Гриммлар яна учрашиб, ўз орзулари — қадимги герман адабиётини тадқиқ этиш билан шуғулланишга киришган. Якоб қироллик хазинасида ишлаган вақтида, Вилгелм турли кутубхоналарга бориб, кейинчалик ўзининг илк илмий ишларига асос бўлиб хизмат қилган нодир қўлёзмаларни тўплайди. Уларнинг меҳнатини баҳолаш жуда қийин: ака-ука ўз халқининг назмий ёдгорликларини сақлаб қолишни муҳим дея ҳисоблаган. Қўшиқ ва шеърлардан ташқари ака-укалар юзлаб йиллар давомида оғиздан оғизга ўтиб келган эртакларни тўплаган. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳозирда ҳам бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонлар немис халқи меросини ўқиши мумкин.

    Ака-ука Гриммларнинг эртакнамо олами

    Ақл бовар қилмас сабр-матонат ва ҳақиқий олимларга хос бўлган қизиқиш ака-ука Гриммларга эртакларнинг биринчи томини тўплаш имконини берган. Бунда Вилгелмнинг бўлажак рафиқаси Дортхен Вилднинг ҳам хизмати беқиёс. Қиз Вилгелм билан учрашувларда болалигида уйида эшитган эртакларни сўзлаб берган: “Метелица ходим”, “Олти оққуш” ва ҳоказо. Савинйи оиласидаги энага ҳам улар учун қимматбаҳо эртаклар манбаси бўлиб хизмат қилган — аёл бу қадар фахрли олимларни болалар учун мўлжалланган бемаъни эртаклар нима учун қизиқтиришини ҳеч тушуна олмаган.

    “Ака-ука Гриммлар” фильмидан кадр
    Фото: Wikipedia

    1812 йилда ака-ука Гриммларнинг “Болалар ва оилавий эртаклар” номли биринчи китоби дунё юзини кўради — бу ҳозирги кунда кутубхоналардан ҳам топиш қийин бўлган нодир тўпламга айланган. Йиллар давомида ака-ука ушбу тўпламини бойитиб борган, бир неча бор қайта нашр эттирган, халқ тарихини ягона адабий усулга шакллантирган. “Биз эртакларни ўз ҳолича шаффоф қолдиришга уриндик. Бирор-бир эпизод ўйлаб топилмаган, бўрттирилмаган ва ўзгартирилмаган, чунки биз шундоқ ҳам муқобили йўқ бой эртак сужетларини тўлдиришга уринишдан қочдик”, — деб ёзганди ака-укалар. Шу билан бирга, улар алоҳида қисмлардаги услуб ўзларига тегишли эканини тан олган.

    Кўпчиликка маълумки, ака-ука Гриммларнинг оригинал эртакларида кўплаб шафқатсиз ва қўрқинчли саҳналар мавжуд. Кейинчалик соҳибжамол Рапунселнинг ҳомиладор бўлгани олиб ташланган, “Оппоғой”да эса жодугар қизиган темир бошмоқларда ўлгунига қадар рақсга тушгани келтирилмаган.

    Ака-ука Гриммларнинг эслатмалари, шарҳлари ва қўшимчалари билан ёзилган ушбу китобнинг ўн олти муаллифлик нусхаси UNESCO томонидан инсониятнинг ҳужжатли мероси деб эълон қилинган. Гриммларнинг бошқа йўналишда ёзган бирорта китоби, немис халқлари ёдгорликлари, 16 томдан иборат немис тили луғати ҳам машҳурликда уларнинг эртакларига яқинлаша олмайди.

    Бунинг ажабланарли жойи ҳам йўқ: немис тилида ёзилган бирор китоб бу қадар кўп тилга таржима қилинмаган — 160 та! “Бременлик мусиқачилар”, “Бўри ва етти эчки”, “Ширин бўтқа”, “Гензел ва Гретел”, “Балиқчи ва унинг хотини ҳақида эртак”, “Золушка” каби эртаклари бутун дунё болажонлари томонидан севиб тингланади.

    Айрим эртакларнинг нафақат оғзаки, балки адабий манбалари ҳам мавжуд. Масалан, “Жасур тикувчи” ҳақидаги эртак биринчи марта XVI аср ўрталарида тарқатилган, узун олтинсоч Рапунсел эса Фридрих Шулснинг 1790 йилда чоп этилган романларидан бирининг қаҳрамонидир. Аммо иккала муаллиф ҳам аллақачон унутиб юборилган, бироқ ака-ука Гриммларнинг қаҳрамонлари тарихда муҳрланди.

    Бир томчи сувдек

    Ака-ука Гриммлар узоқ йиллар давомида ўзининг илмий фаолиятини катта иштиёқ билан давом эттирган. Аччиқ тажрибадан сабоқ олган ҳолда, улар ташқи шароитларга унчалик аҳамият бермасликка ҳаракат қилган. “Биз сарсон-саргардон бўлиб, бирин-кетин ёмғир, бўрон, қуёшли кунларни бошдан кечирдик, тоғларни булутлар қоплаганида ҳам унинг ортида қуёш чарақлаб турганига ишончимиз комил эди; унинг қачон отиши эса Худонинг қўлида. Ва биз ўзимизникидан-да яхшироқ иш йўқлигига ишонган ҳолда меҳнат қилишни давом этдик”, — деб ёзганди Вилгелм 1813 йилда ўз дўстига.

    Бугунги кунда ака-ука Гриммларнинг фанга қўшган ҳақиқий ҳиссасини мутахассислар билади. Фақатгина улар биргаликда бутун тилшунослар университетидан кўра фойдалироқ бўлган ака-укаларнинг иш самарадорлигини баҳолай олади. 1819 йилда тўрт томли “Немис грамматикаси”нинг биринчи қисми нашрдан чиққан ва илм-фан ҳамжамиятида инқилобни юзага келтирган. Якоб Гриммнинг улкан меҳнати 20 йилдан ортиқ вақт давомида яратилган — айнан у кейинги герман тиллари тадқиқотларига асос бўлиб хизмат қилган.

    Гриммларнинг уй музейи
    Фото: Wikimedia Commons

    1830 йилда ака-ука биргаликда Gettингенга кўчиб ўтиб, кутубхонада ишлаган ва университетда дарс берган. 1837 йилда ака-ака Гриммлар янги қирол Эрнст Август ташаббус кўрсатган конституцияни бекор қилиш бўйича норозилик билдирган профессорлар — “Gettинген еттилиги” таркибига кирган. Ушбу можаро ортидан Якоб ишдан бўшатилган ва Gettингендан қувилган, ака-ука яна ўз уйига, Касселга қайтган, кўп ўтмай Берлинга кўчиб ўтиб, умрининг охиригача шу ерда “Немис тили луғати” устида ишлаб, ҳаёт кечирган.

    1859 йил 16 декабрь куни Вилгелм вафот этади. Якоб эса укасининг беваси ва фарзандлари билан бир квартирада яшаб, ишлашни давом эттирган. Тўнғич ака укасидан тўрт йил узоқ умр кўрган ва 1863 йилнинг ёзида вафот этган, ўлими олидан у Вилгелмнинг суратини охирги маротаба кўришни истаган. Машҳур эртакчилар Берлиндаги авлиё Матфей қабристонига ёнма-ён дафн этилган.

    11.03.2023, 10:12   Изоҳ (0)   17333
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ичкиликка муккасидан кетган, қизларни хушламаган стратегия даҳоси — Александр Македонский. Унинг ҳаёт тарзи ва сирли ўлими

    01.03.2023, 18:10

    Хизматкордек кўрилган рафиқа, ажрашиш эвазига Нобел мукофоти ва телба ўғил. Эйнштейннинг биринчи бахтсиз турмуши

    05.03.2023, 08:45

    Доимо қарзда юрган, 3 ёшидан мусиқа чалишни бошлаган ва ўлимидан кейин шишиб кетган Моцарт. Буюк бастакорнинг сирли ўлими

    08.03.2023, 09:58

    Хитой аҳолисини COVID-19 га қарши эмлаш қанчага тушгани ҳисоблаб чиқилди

    11.03.2023, 08:58

    Лавров Россия Украина билан тинчлик музокараси олиб бормаслиги сабабини айтди 

    11.03.2023, 08:05

    “Дарё кундалиги”да 10 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    10.03.2023, 23:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.