• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Россия ва Хитой билан коинотдаги эҳтимолий урушга тайёрланмоқда — WSJ

    Россия ва Хитойдан келаётган потенсиал таҳдидларнинг кучайиши фонида Пентагон АҚШ Космик кучларини (USSF) коинотда ушбу давлатлар билан келажакда юзага келиши мумкин бўлган можарога тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

    Фото: Reuters

    Нашр таъкидлашича, АҚШ ҳарбийларининг бундай қадамига, хусусан, Хитой ва Россия коинотда сунъий йўлдошларни ўчириб қўядиган, ҳарбий ва фуқаролик алоқаларини бузадиган ракета ва лазерларни жойлаштираётгани сабаб бўлган.

    WSJ маълумотларига кўра, бу ой Оқ уй USSF йиллик бюджетини 30 миллиард долларга оширишни таклиф қилган. Бу 2022 йилдагидан қарийб 4 миллиард доллар кўп, қолаверса АҚШ ҳарбийларининг бошқа қисмлари, жумладан, Ҳарбий-ҳаво кучлари ва денгиз флотига ажратилган суммадан юқори. Шу билан бирга, Космик кучлар ҳарбий хизматчиларини эҳтимолий ҳарбий операцияларга тайёрлаш учун симуляторлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш биринчи марта USSF харажатларига киритилган.

    2023 йил 16 февраль куни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Ядро қуролларини тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти директори ўринбосари Константин Воронцов Украинада ҳарбий мақсадларда фойдаланилаётган космик объектлар “Россиянинг жавоб зарбаси учун қонуний нишонга айланиши мумкин”лигини айтганди.

    2021 йил ноябрь ойида Россия ҳарбий синовлар чоғида Совет давридаги сунъий йўлдошни космик қурол билан йўқ қилди. Натижада, ХКС экипажи космик қолдиқлар — сунъий йўлдош қолдиқлари билан тўқнашиш хавфи остида қолди.

    2022 йил декабрь ойи бошида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Россиянинг “Биринчи бўлиб коинотга қурол жойлаштирмаслик” ҳақидаги резолюциясини қабул қилди. Резолюция Россия ва Хитой томонидан 2008 йилда қуролсизланиш бўйича конференцияда киритилган, фазога қурол жойлаштириш олдини олиш тўғрисидаги шартномани тўлдиришни кўзда тутади. Резолюция учун 122 давлат овоз берган, 50 давлат қарши бўлган ва яна тўрт давлат бетараф қолган.

    АҚШ космик кучларининг вазифаси нима?

    АҚШ Космик кучлари 2019 йилда ташкил этилган ва мамлакат Қуролли кучлари таркибидаги олтинчи мустақил тузилма бўлиб, унга дастлаб ҳаво кучлари зиммасига юкланган вазифалар юкланган, дея эслатади журналистлар. USSF’нинг асосий вазифалари АҚШнинг коинотдаги манфаатларини режалаштириш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, эҳтимолий таҳдидларга эътибор қаратган ҳолда барча бўлинмаларни жиҳозлашдир.

    USSF ходимларининг вазифалари ракеталарни учириш, сунъий йўлдошлар, ердаги алоқа ва сенсор ускуналарини бошқаришни ўз ичига олади. Бугунги кунда АҚШ космик кучларининг ҳарбий хизматчилари сони 16 мингга яқин кишини ташкил этади.

    АҚШ, Хитой ва Россия — БМТнинг Коинотдан тинч мақсадларда, жумладан илмий фаолият учун  фойдаланиш бўйича қўмитаси аъзолари. Ҳар учала давлат ҳам коинотда муҳим ҳарбий ресурсларга эга.

    29.03.2023, 13:32   Изоҳ (0)   5459
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия қўшинлари Бахмутнинг учдан икки қисмини эгаллаб олди — ISW

    29.03.2023, 13:04

    “Мени ташвишга солмоқда”. Байден Путиннинг Беларусда ядро қуролини жойлаштириш қарорига муносабат билдирди

    29.03.2023, 12:31

    Владимир Зеленский Хитой раҳбари Си Цзиньпинни Украинага таклиф қилди

    29.03.2023, 11:36

    Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди

    29.03.2023, 10:23

    Туркия мухолифати Эрдўғонни президентлик сайловларидан четлаштиришни талаб қилмоқда

    29.03.2023, 10:02

    АҚШ Украинадаги уруш жиноятлари бўйича халқаро трибунал яратишни қўллаб-қувватлади

    29.03.2023, 09:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.