Ўзбекистонда 15 мартдан пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Пиёз нархининг кескин ўсиши, аҳолининг ички истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат топшириғи билан 1 январдан пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилганди. Ушбу чеклов 4 ой амал қилиши белгиланганди.
Вазирлик ахборотига кўра, пиёз нархи барқарорлашгани сабабли ушбу чеклов муддатидан олдин бекор қилинди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилнинг 20 январидан 30 апрелига қадар тиббий меъёрлар бўйича аҳолининг пиёзга бўлган истеъмол талаби ўртача 346 минг тоннани ташкил этади.
Маълумот учун, Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам пиёз экспорти чекланганди. Қирғизистон Марказий Осиёда пиёз экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин (3 мартдан) бекор қилган биринчи давлат бўлди.
Изоҳ (0)