Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий шаҳрида 18 март куни Damas русумли автомобиль тўлиқ ёниб кетди.

Скрин: Telegram / @ovoza_news

Маълум бўлишича, “Навоийaзот” акциядорлик жамиятига тегишли бўлган, машина 2014 йилда ишлаб чиқарилган.

Ҳайдовчининг айтишича, соат 15:00 атрофида машина салонида тутун чиққан. Йўловчилар машинадан тушаётганда ёнғин бошланган.

Шундан сўнг ҳайдовчи газ баллонини ёпиб, ўт ўчириш ускунаси билан ёнғинни бостирмоқчи бўлган, аммо машина тўлиқ ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Навоий шаҳри ФВБ инспектори Шоҳруҳ Рашидовнинг таъкидлашича, соат 14:14 да бўлинмага “Садриддин Айний” кўчасида ҳаракатланаётган Damas автомобилида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган. 2 та қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчирган.

Мавзуга доир
Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина элчиси Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши оқибатида етказилган зарарни 14 миллиард долларга баҳолади
Дунё
Канада бош вазири Жастин Трюдо кутилмаган ташриф билан Киевга келди (фото)
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ биносининг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди