• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ўғлингиз ичиб олган, машинада қизлар бўлган ҳам дейишди” — Жамила Орипова ўғли Мўмин Ориповнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    Марҳум хонанда Мўмин Ориповнинг онаси Жамила Орипова “Дарё”га берган интервьюсида ўғли автоҳалокатга учраган кундаги воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

    — Ажал кутилмаган пайтда келади. Ўғлим автоҳалокатга учрамасидан аввал Тожикистонга ҳамдўстлик концерти муносабати билан борганди. 28 июнь куни гаплашганимда “Она, биз Ўзбекистонга ўтдик, ҳозир Сурхондарёдамиз”, деди. Эртаси куни эрталаб кичкина ўғлим Маъмурхўжа “Ўзбекфильм” студиясига  борганда Ойбек ва Нигоранинг продюсери билан учрашган. Ундан авария ҳақида эшитибди. “Кечқурун гаплашгандим, яхши эди-ку”, деб ўзимни йўқотиб қўйдим. Энг ёмони, ўлган инсон ҳақида ҳам турли бўҳтонлар тарқатишди. Ҳатто ўзимга ҳам бу ҳақда айтишганида қаттиқ ранжидим. “Ичиб олиб, маст бўлган экан, машинада қизлар билан экан”, деган гаплар юрагимга оғир ботди. Ўзи машинада тўртта йигит бўлса, бундан ташқари, уларнинг ҳаммаси ибодатда бўлса, қанақасига бу тахминлар асосли бўлиши мумкин, дедим. Ўғлим келиним Камоладан бошқасига қарамасди. Улар бир-бирини шунчалик яхши кўрардики, Мўминхўжанинг бошқа қизга кўз сузиши ҳақида гап-сўз ҳам бўлиши мумкин эмасди. 

    Келинимни ўғлимнинг ўзи топганди. Билсам, Жавлон Шодмонов Жаҳон тиллари университетида концерт қилганида, Мўминхўжа Камолани учратиб қолган экан. Дадаси раҳматли ҳам “Танлаганини олиб берамиз, бўлмаса, ҳаёти бузилиб кетади”, деб тўйга қарши бўлмаганди. 
    Ўғлимнинг тўйига бир ярим минг одам келган бўлса, жанозасида ўн мингдан ортиқ одам иштирок этди. “Дом”нинг атрофига тумонат одам тўлган. Ҳатто жанозасини ўқийдиган домла “Қайси вазирни олиб келишяпти?”, деган экан. Яқинда вафот этган Фарҳод Манноповнинг онасига ҳам гўзал сабр тилайман. Бу кунлар менинг ҳам бошимдан ўтган. Фарзандидан айрилиш оғир, аммо чидашдан ўзга чорамиз йўқ.
    Камола ва набирам Билолхўжа билан алоқаларимиз яхши. Кўргани келишади, ҳамиша уларни дуо қиламан. Яқинда она-бола “Жийда гулим” қўшиғини ижро этишибди. Жуда қувондим, от ўрнини той босганини кўриб, саҳнада ўғлимни кўргандек бўлдим. 
    Агар набирам санъаткор бўлса, отасининг диплом ишини бермоқчиман. Ўғлим қисқа умр кўрди, аммо сермазмун яшади, деб ўйлайман. Чунки вафот этганига 14 йил бўлди. Агар ёмон инсон бўлганида, одамлар аллақачон унутиб юборишган бўларди. Ҳалигача уйимизга келиб, ҳол-аҳвол сўрайдиган мухлислари, ҳамкасблари бор. Камоланинг акаси ўғлига Мўминхўжа деб исм қўйди. Бизнинг уйда ҳам кичик Мўминхўжа бор. Бир нечта дўстлари ҳам ўғлимга ҳавас қилиб, фарзандига шу исмни қўйди. Илоҳим, ҳаммаларининг фарзандлари ўғлимдек ақлли-ҳушли, иймонли бўлишсин. Аммо ҳеч бирларининг ҳаёти Мўминхўжаникидек қисқа бўлмасин.
    Жавлон Шодмонов Мўминхўжа билан синфдош бўлган. У Жаҳонгир Позилжонов билан бирга мени Умра сафарига жўнатди. Турмуш ўртоғим вафот этганида ҳам Мўминхўжанинг ўрнига ўғил бўлиб, охирги манзилга кузатишди. Улардан миннатдорман, — дейди Мўмин Ориповнинг онаси Жамила Орипова.

    Қуйида суҳбатни тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин.

    17.03.2023, 09:33   Изоҳ (0)   27698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Умидахон хонадонида тўй, “қошсиз қолган” Марям Тиллаева, 1 миллионлик довонга етган Бобур Мансуров

    16.03.2023, 22:30

    “Ўғлингиз бу ишларни қила олмайди”. Режиссёр Зебо Наврўзова қизи йўқлиги — ҳаётидаги энг катта армони эканлиги ҳақида (видео)

    16.03.2023, 19:55

    АҚШдаги шаҳарлардан бирининг номи Тейлор Свифт шарафига вақтинча ўзгартирилади

    16.03.2023, 16:49

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзи иштирок этган фильмларни кўрмайдиган Голливуд юлдузлари 

    16.03.2023, 13:14

    Кўп болали оилада ўсган бўлса-да, қийинчиликларга қарамай муваффақиятга эришган жаҳон юлдузлари (фото)

    15.03.2023, 21:48

    Улуғбек Шодибеков “Mittivine” кулги жамоаси фаолиятини қандай давом эттириши ҳақидаги саволга жавоб берди (видео)

    15.03.2023, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.