• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Америкага қайиқда сузиб келган, 13 ёшида юлдузга айланган бўлса-да, 50 ёшида “Оскар-2023” мукофотига сазовор бўлган актёр — Ке Хюи Куан ҳақида

    Ке Хюи Куан — “Ҳаммаси ҳар жойда ва бирданига” фильмида “Энг яхши иккинчи пландаги актёр” номинациясида “Оскар” мукофотини олган ва Голливудни болалигидаёқ забт этган актёр. Бироқ муваффақиятдан кейин уни ўнлаб йиллар давомида унутишди. “Менинг саёҳатим қайиқда бошланди. Мен бир йилни қочқинлар лагерида ўтказдим ва бугунга келиб эса Голливуддаги энг катта саҳнага чиқдим”, — дейди у тақдирлаш маросимидаги нутқида.

    Қайиқда келган муҳожирлар

    Фото: Легион Медиа

    Ке Хюи Куан ҳаётининг ўзи кино сценарийсига ўхшайди.

    Бола етти ёшга тўлганда, унинг оиласи Вьетнамдан қочиб кетади. Куан отаси билан 1978 йилда Гонконгга, онаси эса учта ака-сингиллари билан Малайзияга келган. Бир йил ўтгач, оила Қўшма Штатларда яна бирлашади. Америкага улар қайиқда сузиб келишади — ва ниҳоят муҳожирлар қолишни орзу қилган мамлакатларга етиб боришади.

    “Биз қочоқлар эдик”, — дейди актёр Guardian нашрига берган интервьюсида. Бизни ҳеч кимга керак эмасдик. Мактабда устимиздан кулишарди. Бу нарса боланинг руҳиятига қандай таъсир қилишини тасаввур қилишингиз мумкин”. Куан бошидан кечирган бу воқеаларни травматик деб таърифлайди.

    Янги бурилиш

    Унинг ҳаёти 12 ёшида тўсатдан ва бутунлай кутилмаганда ўзгарди. Куан укасини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Индиана Жонс ва тақдир ибодатхонаси”даги ёш киссавур Митивой роли учун кастингга боради. Куаннинг ўзи кастингда қатнашмоқчи эмасди, лекин Стивен Спильберг уни ҳам синаб кўришга таклиф қиладиди. Натижада бу ролга Ке Хюи Куан маъқулланади.

    Уч ҳафта ўтгач, у суратга олиш ишлари бошланаётган Шри-Ланкага йўл олади. “Бу ҳаётимдаги энг бахтли даврлардан бири эди. Миттивой — қувноқ ва жасур болакай, у Индига доим ёрдам беради”, дейди Куан ва Стивен Спильберг Голливуд блокбастерида биринчи бўлиб осиёлик қиёфасини кўрсатганини қўшимча қилади. Фильм 1984 йилда экранларга чиқди ва блокбастерга айланди.

    Стивен Спилберг билан болалигида
    Фото: Легион Медиа

    Келгуси йили у Шон Астин, Жош Бролин, Кори Фельдман ва Марта Плимптон каби актёрлар билан бир қаторда “Такасалтанглар” фильмида гаджетни яхши кўрадиган Дате ролини ўйнайди. “Такасалтанглар” ҳалигача болалар фильмларининг классикаси ҳисобланади.

    Аммо 1990 йиллар бошланиши билан таклифлар камаяди. Унга юборилган ҳар қандай сценарий роллари кичик ва стереотип эди.

    “Болалар актёрдан катталар актёрига ўтиш ҳар доим қийин бўлади, — дейди актёр Telegraph нашрига берган интервьюсида. — Бунинг устига осиёлик бўлсангиз, бу юз баравар қийинроқ”.

    “Индиана Жонс ва тақдир ибодатхонаси”
    Фото: Легион Медиа

    Орзулар қаерга етаклади?

    Куан кинода қолди, у режиссёр ёрдамчиси ва каскадёр координатори бўлиб ишлади, лекин ҳар куни у фильмларда рол ўйнашни орзу қиларди.

    “Одатда йигирмага кирганингизда, бу ҳаётингизнинг олтин йиллари бўлади. Аммо бу ёшда менинг ишим телефон жиринглашини кутиш эди”, — деб тан олади у журналистларга.

    Кейин у кутмай қўйди. Аммо 2018 йилда “Ўта бой осиёликлар” фильмининг чиқиши ва унинг муваффақияти билан ҳаммаси ўзгарди.

    “Мен бу фильмни кинотеатрда уч марта томоша қилганимни ва ҳар сафар йиғлаганимни эслайман, — дейди Куан. — Ростанам йиғладим, чунки фильм шубҳасиз ажойиб эди, лекин яна бир сабаб бор эди — мен ўтказиб юборилган имкониятлардан жиддий қўрқардим. Мен у ерда бошқа осиёлик актёрлар билан бирга бўлишни хоҳлардим”.

    Шундан кейин Ке Хюи Куан актёрлик касбига қайтишга қарор қилади.

    “Актёрликка қайтишга қарор қилганимда 50 ёшда эдим, — дейди у Los Angels Times газетасига. — Менга воз кечишим керак бўлган ва қайтиб келмайди деб ўйлаган орзум ҳақида баланд овозда гапириш учун жасорат керак эди”.

    “Такасалтанглар” фильмида Чанк ролини ўйнаган Жефф Коэн ўзини кўнгилочар муҳитдаги ҳуқуқшунос сифатида қайтадан кашф этади. У ихтиёрий равишда Куаннинг вакили бўлади ва бир неча ҳафта ўтгач, актёр “Ҳаммаси ҳар жойда ва бирданига” фильми ижодкорларидан қўнғироқ бўлади. Коэн Куанга шартнома имзолашда ёрдам беради. Фильм продюсери фильми учун Чанк ва Дата билан гаплашишга тўғри келади деб ҳеч ўйламаганини айтиб, ҳазиллашади.

    “Ҳаммаси ҳар жойда ва бирданига” фильмидан кадр
    Фото: Легион Медиа

    Куан “Ҳаммаси ҳар жойда ва бирданига” фильми сценарийсини олганида фильм унга “Оскар” олиб келишини кутмаган. Қоғозда ва сценарий шаклида фильм унчалик жозибали кўринмасди. Бу муҳожирлар оиласи ҳақидаги драма, ақл бовар қилмайдиган илмий-фантастик фильм ва суперқаҳрамон жанговар саргузаштлари аралашмаси эди.

    Куан кир ювиш хизмати менежери (Мишель Ео)нинг эри Ваймонд Вангни, шунингдек, персонажнинг бир нечта муқобил версияларини ўйнади.

    Бу фильм унинг актёрлик фаолиятидаги иккинчи ютуғи бўлди ва унга Америка киноакадемияси мукофотини тақдим этди.

    Ўз нутқида Куан онасига “у учун қилган қурбонликлари учун” миннатдорлик билдирди. “Менинг онам 84 ёшда ва у тақдирлаш маросимини уйда томоша қилади. Ойи, мен ҳозиргина “Оскар” олдим!”, – деди у саҳнадан ҳис-туйғуларга кўмилиб, олтин ҳайкалчасини ўпган ҳолда.

    Фото: Легион Медиа

    У акаси ва рафиқасига ҳам миннатдорлик билдирди: “20 йил давомида ойма-ой, йилма йил менинг ҳам даврим келишини айтган рафиқамга раҳмат”.

    Ке Хюи Куан “Оскар” билан якунланган ушбу мукофотлаш мавсумида тантанали маросим ва кечаларнинг энг машҳур меҳмонларидан бири эди. Унинг ёқимли табассуми, оптимизми ва яхши табиати ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. У чин дилдан ва бироз болаларча завқ билан дунёга машҳур юлдузлардан биргаликда суратга тушишни сўради ва улар бажонидил рози бўлишди.

    Стивен Спильберг билан бирга
    Фото: Легион Медиа

    Стивен Спилберг менга шундай деди: “Қара, энди сен “Оскар” мукофотига сазовор бўлган актёрсан!” Мен бу одамдан бир вақтлар берган имконият учун жуда миннатдорман”, — дейди Куан ҳайкалчани қабул қилиб олгандан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

    Энг яхши фильм учун “Оскар” мукофотини Харрисон Форд топширди. У конвертни очди ва натижани эълон қилди: “Ҳаммаси ҳар жойда ва бирданига”. Ке Хюи Куан биринчи бўлиб саҳнага сакраб чиқди ва Индиана Жонс сагасидаги 80 ёшли ҳамкасбини қучоқлаб, бўғиб қўйишига сал қолди.

    “Айтишларича, бундай воқеалар фақат фильмларда бўлади, — дейди Куан кўз ёшлариби тия олмай. — Бу мен билан содир бўлаётганига ишонолмайман! Бу Америка орзуси эди! Сиз орзуларингизга ишонишингиз керак. Мен ишонишни деярли тўхтатгандим. Барчангизга айтаман — орзу қилишдан тўхтаманг!”

    Харрисон Форд билан бирга
    Фото: Легион Медиа
    17.03.2023, 19:38   Изоҳ (0)   9207
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур актёр билан қариндошлари ҳам битта фильмда рол ўйнаган, аммо сиз эътибор бермаган ҳолатлар (фото)

    17.03.2023, 13:37

    “Ўғлингиз ичиб олган, машинада қизлар бўлган ҳам дейишди” — Жамила Орипова ўғли Мўмин Ориповнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    17.03.2023, 09:33

    Instagram: Умидахон хонадонида тўй, “қошсиз қолган” Марям Тиллаева, 1 миллионлик довонга етган Бобур Мансуров

    16.03.2023, 22:30

    “Ўғлингиз бу ишларни қила олмайди”. Режиссёр Зебо Наврўзова қизи йўқлиги — ҳаётидаги энг катта армони эканлиги ҳақида (видео)

    16.03.2023, 19:55

    АҚШдаги шаҳарлардан бирининг номи Тейлор Свифт шарафига вақтинча ўзгартирилади

    16.03.2023, 16:49

    Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзи иштирок этган фильмларни кўрмайдиган Голливуд юлдузлари 

    16.03.2023, 13:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.