Танзания шимоли-ғарбида номаълум юқумли касаллик аниқланди, ҳозиргача беш киши касалликдан вафот этди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Citizen маҳаллий нашри хабар берди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Букоба (шаҳар)да ҳозиргача беш кишининг ўлимига сабаб бўлган номаълум касаллик ҳақида огоҳлантирган. Касаллик ҳозиргача етти кишида аниқланган. Беморлар иситма, қусиш, қон кетиш ва жигар етишмовчилигидан азият чекмоқда.
Касаллик юқумли хусусиятга эга, хасталик турини аниқлаш учун инфекциядан ўлганларнинг жасадидан намуналар олинган. Вирус аниқланган ҳудудга зудлик билан тезкор жавоб берувчи гуруҳ юборилган.
Изоҳ (0)