Помидор, бодринг, булғор қалампири ва мол гўшти қўшиб тайёрланадиган салат нозик таъмни хуш кўрувчиларга жуда ёқади. Кўкатлар салатнинг таъмини янада мазали қилади.
Керакли масаллиқлар:
- лаҳм мол гўшти — 300–350 г
- бодринг — 2 дона
- булғор қалампири — 1 дона
- помидор — 2 дона
- қизил пиёз — яримта
- петрушка — таъбга кўра
- салат барги — 1 дона
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- ўсимлик ёғи — таъбга кўра
- соя соуси — таъбга кўра
- кунжут — 1 чой қошиқ
Тайёрланиши:
- Мол гўштини тахминан 1 соат қайнатиб олинг. Шўрвани эса совутишга қўйинг.
- Гўшт, бодринг ва булғор қалампирини сомонча шаклида, помидорни катта бўлакларга, пиёзни майда қилиб тўғраб олинг. Петрушка ва салат баргларини майдаланг.
- Ҳамма маҳсулотни идишга солиб, туз ва мурч билан аралаштиринг. Устига зайтун ёғи, соя соусини солинг ва кунжут сепинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)