Қовоқ ва қийма қўшиб тайёрланадиган запеканка жуда мазали таъмга эга. Тухум таомга ўзгача таъм беради. Унга ўзингизга ёққан кўкатларни ҳам қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ ва яна озгина мойлаш учун
- қийма — 400-450 г
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- брокколи — 250-300 г
- қовоқ — 250 г
- тухум — 5 дона
Тайёрланиши:
- Ўсимлик ёғини товага солиб, ўртача оловда қиздириб олинг. Қиймани солиб 5-6 дақиқа давомида қовуринг ва таъбга кўра туз, мурч қўшинг.
- Брокколини 3-4 дақиқа қайнатинг ва совитишга қўйинг.
- Қовоқни майда бўлакларга ёки сомонча шаклида тўғраб олинг.
- Қиймани қовоқ ва брокколи билан аралаштиринг. Ёғланган қолипга солинг.
- Тухумга туз ва мурч қўшиб кўпиртиринг. Сабзавотларни қийма билан аралаштириб олинг.
- Запеканкани тахминан 35 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда қиздирилган печда пиширинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)