Егуликни бир неча дақиқада тайёрлаш мумкин. Лаваш хамирига қўшилган пишлоқ егуликни янада мазали қилади. Унга ўзингизга ёққан кўкатларни ҳам қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- қаттиқ пишлоқ — 140 г;
- колбаса — 70 г;
- юпқа лаваш хамири —1 дона;
- тухум — 1 дона;
- туз — 1 чимдим;
- ўсимлик ёғи — 1 қошиқ.
Тайёрланиши:
- Колбаса ва пишлоқни юпқа қилиб тўғраб олинг. Пишлоқ бўлаклари колбасага қараганда икки баробар кўп бўлиши керак;
- Лаваш хамирини унча катта бўлмаган бир нечта бўлакларга бўлинг;
- Ҳар бир хамир бўлагига бироз пишлоқ, сўнгра колбаса ва яна пишлоқ солинг;
- Хамир бўлакларини учбурчак шаклида қатлаб олинг. Маҳсулотлар солинган қисми ёпиқ бўлиши керак;
- Тухумга бироз туз қўшиб, санчқи ёрдамида аралаштиринг;
- Конверт шаклидаги хамирни тухум аралашмасига ботириб, 3-5 дақиқа давомида қизаргунга қадар қовуринг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)