Қизартирилган товуқ сонларидан тайёрланадиган егулик мазали бўлади, унга ўзингизга ёққан кўкатларни ва сабзавотларни қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- товуқ сони — 6 дона
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- сариёғ — 5 ош қошиқ
- хантал — 3 ош қошиқ
- суюқ асал — 2 чой қошиқ
- саримсоқ кукуни — ярим чой қошиқ
- пармезан пишлоғи — 70 г
- майдаланган нон бўлаклари — 150 г
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ
Тайёрланиши:
- Товуқ сонларини ювиб олинг ва қоғоз сочиқ билан қуритинг. Унинг устига мурч ва туз солинг.
- Эритилган сариёғни хантал, асал ва саримсоқ кукуни билан аралаштиринг.
- Эзилган нон бўлаклари, туз ва мурч билан майдаланган пармезанни аралаштиринг.
- Аввал ҳар бир сонни ёғ аралашмасига ботириб олинг, сўнгра эзилган нон бўлаклари билан аралаштиринг.
- Товуқни ўсимлик ёғи суртилган қолипга солинг. Егуликни тахминан 45 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда пиширинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)