• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон архитектураси тарихини ўзгартириб юборган, бироқ қашшоқликда, трамвай уриб юборишидан вафот этган даҳо — Антонио Гауди ва унинг ўзига хос сирли олами

    У уч, ҳатто тўрт ўлчамда фикрлай олган, замонавий компьютер техникалари ҳам биноларининг барча ҳисоб-китобларини қийинчилик билан амалга оширадиган, табиат қонунларига бўйсунган ҳолда “ягона архитектура” тамойилини яратган меъмор эди. Дарё “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида “авлиё” сифатида кўриладиган буюк меъмор Антонио Гаудининг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

    Антонио Гауди
    Фото: iStock

    Ҳеч нарса ўйлаб топилмаган, барча аввалбошдан табиатда мавжуд. Оригиналлик — бу манбага қайтишдир.

    Антонио Гауди

    Ўлим асири

    Антонио Гауди дунёга келиши билан ажал унинг йўлдошига айланган. Ғалати тасодиф туфайли унинг диплом иши ҳам қабристон дарвозаларига боғлиқ эди. Чалғи кўтарган Азроил уни болалигидаёқ олиб кетишга тайёр бўлган. Туғуруқдаги қийноқлар ҳам, оиладаги ўлим даражасининг юқорилиги ҳам чақалоқ фойдасига хизмат қилмаган. Ҳатто танасини бўлмаса-да, унинг руҳини сақлаб қолиш мақсадида болани тезроқ чўқинтиришган.

    Оилавий тамға оғир эди. Антонионинг барча ака-опалари ёшлигидаёқ ўлиб кетган. Исми онасининг шарафига номланган Антонио доимо унинг меҳр ва ғамхўрлигини ҳис қилиб турган, бироқ 24 ёшида йигит ушбу таянчидан айрилган. Шифокорлар болага туғилганиданоқ бир дунё ташхисларни қўйган, улардан энг асосийси ревматизм бўлиб, бу унга бошқа болалар билан ўйнашига имкон бермасди. Фаол кўнгилхушликлар ўрнини ёлғиз сайрлар билан тўлдиришга тўғри келган. Бу каби сайр ва кузатувлар Гаудига кейинчалик устози ва илҳом манбаига айланган табиат оламини очган.

    Ўта диндор бўлган Гауди табиатнинг барча қонунлари Худо томонидан яратилганига ишонган, уларни айланиб ўтиш ёки ундан қочиш маънисиз деб ҳисоблаган. Шу сабабли у болалигидан табиат ҳодисаларини ўрганишга киришган: соатлаб булутлар сузишини ёки дарёнинг оқишини кузатган. Беркинмачоқ, классика ёки “эшакминди” каби ўсмирларга хос ўйинлар бегона эди. Уни гулларнинг қандай тузилгани, тошлар орасидан оқиб ўтаётган сув, шиллиқуртлардан нима учун из қолиши ва нима сабабдан дарахтлар илдизи осмонга эмас, ер қарига ўсиши қизиқтирарди. Унинг севимли машғулотлари қаторидан расм чизиш ҳам ўрин олган, чала вайрон бўлган черковларни ўрганиш эса унинг ноодатий машғулоти ҳисобланган.

    Талабалик даврида Гауди бир мунча вақт ижтимоий ҳаётга қизиққан, ҳатто лайка қўлқоп ва қора ипак цилиндрларни севувчи ёшлар доирасига қўшилиб қолган. Шу билан бирга, мафтункор меъморнинг ички координата тизимида олифталик ва дендизмга бўлган қизиқиш тезда ўз аҳамиятини йўқотган. Ўзининг ажойиб ёрқин ижодларидан фарқли ўлароқ, у дастлаб ўз ҳаётини оддийлик ва барқарорликнинг асосий оқимига айлантиради, кейинчалик бутунлай зоҳидлик йўлини танлайди.

    Умрининг охирларида бутун дунёда эътироф этилганига қарамай, Гауди эскирган костюм ва бир марталик сабзавотли таом билан кифояланган, вақти-вақти билан ўзининг оддий менюсини мева ва сут билан бойитган.

    Танлов эркинлиги

    Архитекторнинг кўплаб ижод намуналари жамланган Барселона шаҳрининг Гауди борасида омади чопганди. Ўз навбатида Гауди ҳам Барселонага ўзгача меҳр берган. Архитекторнинг ижодий гуллаб-яшнаши Каталония эндигина мустақилликка эришган ҳамда пойтахти кескин ва тез ўзгариб бораётган даврга тўғри келган. Барча қатламдаги одамлар ўзгаришларга тайёр эди. 1860 йилда барселоналиклар шаҳар деворларни бузиб ташлагани, кейин Сютаделла қалъасини ер билан текисланиб, ўрнига фонтан ва музейларга бой боғни бунёд этганининг ўзи ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади.

    Белесгуард минораси
    Фото: iStock

    Ҳомийлик масаласи эса архитекторнинг фойдасига хизмат қилган. Маълумки, шоир ва рассом ўз ғояларини амалга ошириши учун ҳар қандай ҳисоб-китоблардан холи сўз эркинлиги лозим. Гаудида бундай имконият Эусебио Гуэл исмли текстиль магнати билан учрашувдан кейин пайдо бўлган. Каталониядаги энг бадавлат инсонлардан бири бўлган Гуэл эстетик завқ нималигини биладиган ва ҳатто таваккалчиликка асосланган серхаражат тажрибаларни ҳам синаб кўришга қодир эди. Шундай қилиб, чексиз ижодий потенциал ва молиявий имкониятлар ўзаро учрашган.

    Белесгуард минораси
    Фото: iStock

    Антонио Гуэл оиласининг ишонч доирасига тез кирган ва қисқа муддатда бир қанча улкан лойиҳаларни амалга оширган. Қурилиш учун маблағ қизғанишмаган, бу каби ҳолатлардан бири халқ орасида жуда машҳур. Кунларнинг бирида буюртмачининг бухгалтери алқ бовар қилмас харажатлардан нолиган — “Мен дон Эусебионинг ҳамёнини тўлдираман, Гауди бўлса уларни бўшатади”. Гуэл эса чиқимлар дафтарига қараб, “Гауди сарфлаган маблағлар шугинами?”, деган.

    Белесгуард минораси
    Фото: iStock

    Гуэл учун мўлжалланган ибодатхона ва криптлардан, Педралбесдаги қўрғон ва Гаррафдаги вино ертўлаларига оид лойиҳаларидан ташқари Гауди яна бир нечта ғояларини амалга оширишга улгурган. Масалан, граф Эусебио “чиройли шаклга эга уйни” орзу қилган ва Гауди буни яратишга муваффақ бўлган. У шаҳардаги кичик майдонга бир вақтнинг ўзида масжид ва Венеция саройларини ёдга солувчи, кареталар учун ҳовли ҳамда отхонага эга қасрни сиғдиради. Гуэл саройининг кулранг мармар фасади ортида қора ёғоч, палисандр (қимматбаҳо дарахт), тошбақа косаси ва фил суякларидан ишланган интерер ётади. Хоналардан бири эвкалипт билан, бошқаси эса қора қайин билан безатилган. Ўймакор шифтлар олтин ва кумушдан ишланган барглар билан қопланган.

    Кейинчалик молиявий ва ижодий дуэт “Шаҳар боғ” лойиҳасини яратилишига имкон яратган. Шаҳарни қуриш имкони бўлмаган эрса-да (қурилиш учун ҳудуддан фақат иккита ер участкаси сотилган), бироқ боғ жуда ҳайратланарли чиққан. Гауди у ерга ғаройиб галереялар орасида яширинган эстакадалар ва пиёдалар йўлаклари, безакли зинапояларни жойлаштирган. Гуэл боғининг ўртасидан “Юз устун зали” ўрин олган. Боғда фақат иккита уй бўлиб, улардан бири Гаудининг сўнгги бошпанасига айланган.

    Архитектор кичина боғ павильонидаги уйда битта хонани эгаллаб, у ерда минималистик ҳаёт кечирган. Уй унинг учун фақат ётоқ вазифасини бажарган, қолган вақтини у қурилишларда ўтказган. Бугунги кунда боғдаги мазкур уйгача Гауди музейи очилган.

    Гуэл саройи
    Фото: iStock

    Гауди ёпиқ ва тўғри геометрик маконларни ёмон кўрган, тўғри чизиқлардан қочган ва уларни инсон ўй-хаёллари маҳсули, доираларни эса — Худоники дея ҳисоблаган. Қанчалик ғалати бўлмасин, меъмор товуқ тухумини комиллик намунаси сифатида кўрсатган, шу билан бирга, унинг табиий мустаҳкамлигига ишонч рамзи сифатида ҳамёнида хом тухум олиб юрган.

    Гуэл саройи
    Фото: iStock
    Гуэл саройи
    Фото: iStock

    Бундай ҳайратланарли шакллар ортида сирли ижодлар тургани шубҳасиз. Улар орасида бўлса, сон-саноқсиз афсона ва миш-мишлар мавжуд. Гаудининг меъморий ечимлари фақатгина шеръият нуқтаи назаридан тушуниш мумкин бўлган бошқотирмалар билан уйғунлашиб кетган.

    Бўлажак архитекторнинг болалиги денгиз олдида ўтгани ҳисобга олинса, унинг аксарият ижод намуналари қумдан ишланган қасрларни бежизга ёдга солмаслиги тушунарли бўлади. Бундай аллегорияларни Гаудининг энг муҳим “фарзанди” — Sagrada familia (Муқаддас оиланинг покловчи ибодатхонаси)да ҳам учратиш мумкин. Сагради фамилиаънинг биринчи лойиҳаси архитектор Франсиско дел Вильяр томонидан ишлаб чиқилган бўлса-да, кейинчалик унга жалб этилган айнан Гауди бирламчи чизгиларни ўзгартириб, унинг ҳақиқий муаллифига айланган ва архитектура мўжизасини яратган.

    Собор худди Антонио Гаудининг ҳаёти каби яширин ва ошкора белгиларга бисёр. Ўн иккита минора хаворийларга бағишланган, марказдаги хоч ўрнатилган Исонинг покловчи қурбонлиги рамзидир. Ички қисми ғаройиб боғ кўринишида яратилган. Лотин хочи шаклидаги бино ундаги барча қўнғироқлар ягона орган сифатида жаранг сочадигандек лойиҳаланган, миноралар орасидан эсувчи шамол эса ҳақиқий хор вазифасини бажаради. Учта фасаднинг ҳар бири Исо Масиҳнинг уч буюк миссиясига иллюстрациядир. Гауди шарқий фасадни Исонинг туғилишига, ғарбийни — Худонинг жазолари, жанубийни бўлса, Худонинг улуғворлигига бағишланган.

    Гуэл боғи
    Фото: iStock

    Шахсий хайр-эҳсонлар ҳисобига бунёд этилган Муқаддас оила черкови меъмор ҳаётининг сўнгги йилларида унинг ягона мақсади, дарди, иштиёқи ва ғамхўрлигига айланганди. У Гуэл боғидан Саградага деярли кўчиб ўтган, қурилиш майдончасидаги кичкина хонада худди бошпанасиз инсонлардек яшаган, шогирдларидан бирортаси нон берсагина, таомланган. Архитектор бошлаган ишини тезроқ тугатиш дардида бўлган.

    Унга 74 йил муҳлат берган ажал архитекторнинг жонини ўзи яратган ижод намунаси яқинида олади. Гаудини Муқаддас оила ибодатхонаси яқинидаги Тибидабо тоғлари этагида трамвай уриб юборган. Извошчилар пули ва ҳужжатлари йўқ номаълум қарияни шифохонага олиб боришдан бош тортган. У бошпанасизлар учун мўлжалланган шифохонада ўзига келмай, вафот этган. Орадан уч кун ўтгач, Гаудини қидиришни бошлашган, бироқ уни фақатгина умумий қабрга кўмилишдан қутқариб қолишган. Барселона архитектор учун кўз ёш тўкиб, мотам байроқларини кўтарган. Тобут ортидан эса бутун шаҳар қабристон томон юрган.

    Гуэл боғи
    Фото: iStock

    Бугунги кунда Гаудининг буюклиги исбот талаб қилмайди. Минглаб туристлар ҳар куни унинг биноларига “ҳужум қилиб” даҳо телба ижод намуналарининг бир бўлагини олиб кетишга интилади. Ижод аҳли унга таъзим қилиб, Гаудини “архитектура тореадори”, “тош шоири”, “рицер”, “архитектура Дантеси” дея таърифлаб келади. Юмшоқ қилиб айтганда, доим бундай бўлмаган.

    Гуэл боғи
    Фото: iStock

    Гаудининг ҳашаматли дафн маросимидан кейин уни тезда унута бошлашган. ХХ асрнинг 60 йилларига қадар Гаудининг исми бирорта архитектура тарихига оид нашрларнинг саҳифаларида ёдга олинмаган. Аммо вақт ўтиши билан авангард оқимнинг ривожланиши ва Ле Корюзенинг ҳимояси сабаб Гауди ижоди йўқликдан яна қайтиб чиқиб, 1984 йилда ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатидан ўрин олган.

    Бало уйи
    Фото: iStock
    Бало уйи
    Фото: iStock
    Бало уйи
    Фото: iStock

    1998 йил ёзида Барселона епископи Антонио Гаудини авлиёлар қаторига қўшиш жараёнини бошлаган. У архитекторлар ва рассомлар ҳомийсига айланиши кутилмоқда. Гаудининг янги мақоми сабаб қурилиши охирига якунланмаган Sagrada familia’нинг кейинг тақдири янги босқичга чиққан.

    Sagrada familia 
    Фото: iStock
    Sagrada familia 
    Фото: iStock
    Sagrada familia 
    Фото: iStock
    Sagrada familia 
    Фото: iStock
    Sagrada familia 
    Фото: iStock
    Sagrada familia 
    Фото: iStock
    15.03.2023, 12:45   Изоҳ (0)   10252
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ичкиликка муккасидан кетган, қизларни хушламаган стратегия даҳоси — Александр Македонский. Унинг ҳаёт тарзи ва сирли ўлими

    01.03.2023, 18:10

    Доимо қарзда юрган, 3 ёшидан мусиқа чалишни бошлаган ва ўлимидан кейин шишиб кетган Моцарт. Буюк бастакорнинг сирли ўлими

    08.03.2023, 09:58

    Қиролга қаршилик билдиргани учун ишдан қувилган, “Немис тили луғати” асосчилари, эртаклари билан бутун дунёни забт этган ака-ука Гриммлар тақдири 

    11.03.2023, 10:12

    Канада аэропортида қозоғистонлик журналистлардан қази ва бошқа гўшт маҳсулотлари олиб қўйилди

    15.03.2023, 12:21

    АҚШ Қора денгизга қулаган дрони “бегона қўлларга тушмаслиги” учун зарур чоралар кўрди

    15.03.2023, 10:46

    Жо Байден яқин орада Си Цзиньпин билан гаплашмоқчилигини маълум қилди

    15.03.2023, 10:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.