• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Байден, бу сафар нима қилмоқчисан?”. Fox News журналисти Америка дронининг Россия қирувчилари билан тўқнашуви юзасидан АҚШ президентига мурожаат қилди (видео)

    Fox News телеканали бошловчиси Сеан Ханнити 14 март куни Қора денгиз устидаги халқаро ҳаво ҳудудида Россия самолёти билан АҚШ дронининг тўқнашиб кетишини “тасодиф эмас” деб атади.

    “Путин безорилари (Россия қирувчилари назарда тутилмоқда — “Дарё” изоҳи) дронимизга хавфли даражада яқинлашиб, унга бир неча марта ёнилғи улоқтирган, паррагини ишдан чиқарган, 14 миллион долларлик дронимизни денгизга чўктирган. Баъзилар тўқнашув қасддан қилинмаганини, россиялик учувчилар шунчаки провокацион ва қобилиятсиз ҳаваскорлар  бўлганини айтмоқда. Адашманг, бу тасодиф эмас. Сизга кафолат бериб айтаманки, бу ҳарбий тажовузни Владимир Путиннинг шахсан ўзи имзолаган”.

    Журналист Россиянинг АҚШга нисбатан душманлиги ва агрессияси янги чўққига чиққанини таъкидлади ва энди бир савол қолганини айтди: “Президентингиз Жо Байден энди нима қилади? Янаям кўпроқ санкциялар киритадими? Путин бунга парво ҳам қилмайди, чунки у энергиясини Хитойга, бутун дунёга сотиб бойимоқда. Яна бир бор сўрайман, Жо, бу сафар нима қилмоқчисан? Жо Байден, сен АҚШ президентисан. Бош қўмондонсан. Ачинарли ҳақиқат шундаки, афтидан ҳеч нарса қилмайсан”.

    14 март куни АҚШ ҳарбийлари МҚ-9 Reaper дрони Қора денгиз устида Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти билан тўқнашиб кетганини хабар қилди. АҚШ ҳарбийлари байинотига кўра, самолёт дронни уриб туширган. Россия Мудофаа вазирлиги қирувчи ва дрон ўртасида алоқа бўлмаганини даъво қилмоқда. “Дрон кескин манёврлар туфайли баландликни йўқотиб назоратсиз парвоз қилди ва сув юзасига қулади”, — деб тушунтирди улар.

    New York Times газетаси юқори мартабали ҳарбий амалдорга таяниб, МҚ-9 Reaper Руминиядаги базадан режалаштирилган топшириқни бажариш учун кеча эрталаб ҳавога кўтарилганини, унда қурол йўқлигини ёзди.

    Кейинроқ CBS телеканали Қора денгиз устида Россия қирувчиси ва Америка дрони тўқнашуви акс этган видеореконструкцияни эълон қилди. Видеодан маълум бўлишича, икки қирувчи самолёт ярим соат ичида дрон атрофида 19 марта айланиб, унга ёнилғи улоқтирган. Ёнилғи дрон паррагига тегиб, унинг ишдан чиқишига сабаб бўлган.

    Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШ Қора денгизга қулаган Америка дрони “бегона қўлларга тушиб қолмаслиги” учун зарур чоралар кўрганини айтди.

    15.03.2023, 17:25   Изоҳ (0)   13544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украиналик ҳарбийлар Бахмутда Россия самолётини уриб туширди (видео) 

    15.03.2023, 16:55

    Покистонда аҳолининг буйрагини бой хорижликларга сотган шифокорлар ҳибсга олинди

    15.03.2023, 16:35

    Туркиядаги зилзила ҳудудида кучли сув тошқинлари юз берди, қурбонлар бор (видео)

    15.03.2023, 15:42

    Британия ва Германия қирувчи самолётлари Эстония яқинида Россия самолётини тутиб олди

    15.03.2023, 14:48

    Колумбия ҳарбий-денгиз кучлари бир тоннадан ортиқ кокаин ортилган сувости кемасини қўлга олди

    15.03.2023, 14:46

    АҚШда бир гуруҳ сенаторлар Пентагондан Украинага қирувчилар юборишни талаб қилди

    15.03.2023, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.