• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Абдулла Қодирий, Чўлпонлар отилгандан кейин оқланган” — ҳуқуқшунос Ўзбекистонда ўлим жазоси ман этилгани оқилона қарорлигини айтди

    Ўзбекистоннинг ўзгартирилаётган конституциясига ўлим жазоси ман этилишига оид норма киритилмоқда. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Фарҳод Примов “Дарё” нашрига берган интервьюсида ўлим жазосининг тақиқланиши оқилона қарорлигини айтди.  

    Фарҳод Примовнинг айтишича, ўлим жазоси ман этилишига оид норма кўп муҳокамаларга сабаб бўлиб келмоқда.

    “Баъзилар айтадики, ўлим жазоси 2008 йилда бекор қилинган. Уни яна Конституцияга киритиш нега керак, дейди. Бошқа бировлар эса ўлим жазоси жиноятчиликнинг олдини олиш учун керак, дея фикр билдиради. Ҳақиқатан ҳам ўлим жазоси муайян даражада жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилади. Аммо бу охирги ечим эмас. Масалан, ўлим жазоси қўлланди дейлик, лекин унинг салбий жиҳатлари ҳам бор. Суддаги хатоликлар сабабли айбсиз бўлган шахсларнинг ўлимга ҳукм қилинган ҳолатларни ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳатто бизнинг мамлакатимизда шундай ҳолатлар бўлган. Мен бунга ўтган асрнинг ўттизинчи йилларини мисол келтирмоқчиман. Масалан, Абдулла Қодирий, Чўлпон ва бошқа юртдошларимиз қатағон қурбони бўлгандан кейин, оқланяпти. Буни ортга қайтариб бўлмайди. Худди шундай 2016—2022 йиллар давомида 4 минг 740 нафар шахс оқланди. Агар бизда ўлим жазоси амалда бўлганида, ана шу оқланган шахсларнинг қанчаси ўлдирилган бўларди — номаълум. Яъни мана шу ўлим жазоси баъзан суддаги хатоликларни тўғрилаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу жиҳатдан ҳам шахснинг ҳаёти ҳар нарсадан устун ҳисобланади”, — деди ҳуқуқшунос.

    Фарҳод Примовнинг таъкидлашича, умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси ҳам ўлим жазосидан кам эмас.

    Фарҳод Примов
    Фото: “Дарё”

    “Яқинда бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Навоий вилоятига сафаримиз вақтида жазони ижро этиш жойига бордик. Шунда бир маҳбусни кўрсатишди. У умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган, жазонинг 14 ярим йилини ўтаб бўлган. Кейинчалик унинг жазоси 25 йил муддатга алмаштирилган ва бошқа колонияга кўчирилган. Уни узоқдан кўрдим. Дарахтларга қарайди, баргларини силаб кўради. Осмонга, қуёшга қарайди. Яъни у қамоқда ўтган 14 ярим йил давомида ўзлигини йўқотиб қўйганга ўхшайди. Худди табиатдан узилгандек туюлади. Демоқчиманки, умрбод қамоқ жазоси ҳам, аслини олганда, енгил жазо эмас. Аслида шахснинг эркинлигини олиб қўйиш ҳаётини олиб қўйишдан кам нарса эмас. Ўлим жазосининг бекор қилиниши ва унинг ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши, бу оқилона ҳолат ҳисобланади”, — дея фикр билдирди мутахассис.

    Аввалроқ ўзгараётган Конституцияда айбсизлик презумпсияси қандай ифодалангани ҳақида ахборот берилганди.

    14.03.2023, 14:33   Изоҳ (0)   4089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида 26 ёшли аёлни бетон бўлаги билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    14.03.2023, 13:51

    Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди 

    14.03.2023, 13:36

    Ўзбекистонда давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

    14.03.2023, 13:18

    Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    14.03.2023, 13:02

    Тошкент аэропортида самолёт фарроши йўловчининг пулларини ўзлаштиргани аниқланди

    14.03.2023, 11:40

    Навоийда ХТБ мансабдорлари бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

    14.03.2023, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.