Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори этиб тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тайинловга қадар у 2021 йилнинг 18 мартидан буён Қорақалпоғистон прокурори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Ундан аввал Нукус шаҳри прокурори лавозимида фаолият юритган.
Вилоятнинг аввалги прокурори Санжар Мавлонов 10 март куни ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилганди.
Изоҳ (0)