• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Слава Украïни!”. Урушда Украинани қўллаб-қувватлаш рамзига айланган бу шиор асли қачон пайдо бўлган ва қандай оммалашган?

    “Слава Украïни!” (Украинага шон-шараф!) ва унга жавобан “Героям слава!” (Қаҳрамонларга шон-шараф!) шиорлари узоқ тарихга эга. Улар юз йилдан ортиқ вақт давомида — аввал Украина мустақиллиги учун курашчилар, кейин мустақил Украинада ватанпарвар фуқаролар томонидан ишлатиб келинган. Бугунги кунда бу сўзларни мамлакат чегараларидан ташқарида ҳам билишади.

    Фото: УНИАН

    6 март куни тарқалган видеода рус ҳарбийлари украиналик аскарни “Слава Украïни” деган сўзларидан сўнг отиб ташлагани маълум бўлгач, бу шиор ижтимоий тармоқларда янги куч билан янгради.

    BBC News ушбу шиор қандай пайдо бўлгани ва қай тарзда оммалашгани ҳақида мақола тайёрлади.

    Юз йиллик тарих

    Фото: BBC

    Украиналик тарихчи Юрий Юзич “Тарихий ҳақиқат” сайтига берган интервьюсида айтишича, “Украинага шон-шараф!” ва унга жавоб “Бутун ер юзига шон-шараф!” шиори ХIX аср охирида Харков талабалари жамоаси орасида ишлатилган.

    Бироқ шиор 1918—1920 йилларда Украина Халқ Республикаси (УХР) даврида ҳам кенг тарқалган ва алоҳида сиёсий рангга эга эди. Ўшанда Украина биринчи марта ўзини алоҳида давлат сифатида таништирган ва қисқа вақт бўлса ҳам ўз мустақиллигини эълон қилганди.

    “Слава Украïни” оммавий саломлашув тарзи Черкас вилоятида болшевикларга қарши курашган “Холодноярск республикаси” аскарлари орасида жорий этилган, дейди Украина миллий хотира институтининг собиқ раиси Владимир Вятрович BBC News’га.

    Болшевиклар Украинанинг катта қисмини босиб олиб, уни Совет Иттифоқи таркибига киритгач, бу шиор ўша пайтда Польша таркибига кирган Украина ғарбида тўпланган националист ва исёнчи уюшмалар томонидан қўллана бошлайди.

    Тўлиқ тарзда “Слава Украïни! — Героям слава!” саломлашуви 1941 йилда Ғарбий Украинанинг Украина националистлари ташкилотида қўлланади — ташкилот раҳбарларидан бири машҳур сиёсат арбоби Степан Бандера эди. Шиор 1942—1960 йилларда Ғарбий Украина вилоятлари ҳудудида ҳаракатланган Украина қўзғолончилар армияси жангчилари орасида янада кенг тарқалди.

    “Слава Украïни!” шиори 1990 йилда талабаларнинг “гранит устидаги инқилоб”и пайтида қайта тикланди. Ўшанда украиналик ёшлар Совет Иттифоқи парчаланиши арафасида Киев марказида Украина ССРга ўзгартириш киритиш талаби билан тинч намойиш ўтказганди.

    Мустақил Украинада

    Фото: УНИАН

    СССР парчаланганидан кейин бундай шиор асосан миллий демократлар ва украин националистлари орасида қўлланган. 2013—2014 йилларда Майдондаги норозилик намойишлари пайтида, Украинада мустақиллик йилларидан бери биринчи марта ушбу сўзлар националист партияларнинг атрибути бўлибгина қолмай, барча намойишчиларнинг асосий шиорларидан бирига айланди.

    Кейинчалик Россия Қримни аннексия қилиб, Донбассда ҳарбий ҳаракатлар бошлаганида “Слава Украïни!” қаршилик рамзига айланди.

    2018 йилда “Слава Украïни!” ва унга жавобан “Героям слава!” мамлакат Қуролли кучлари ва миллий полиция учун қонуний саломлашув сифатида расман тасдиқланди. Улар совет давридан қолган эски саломлашув усули: “Салом, ўртоқлар!” ва унга жавобан “Саломат бўлинг!” сўзларининг ўрнини эгаллади.

    “Слава Украïни!” деган сўзларидан сўнг, рус ҳарбийлари томонидан отиб ташланган украиналик аскар хотирасига чизилган сурат. Ҳодиса ҳақида март ойи бошида тарқалган видеодан маълум бўлганди
    Фото: NEIVANМADE

    Эндиликда бу шиор Украинадаги сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг атрибутига айланди – буни амалдорлар, турли сиёсий кучларга мансуб сиёсатчилар, бизнесменлар, фаоллар, мактаб ўқитувчилари, ижтимоий тармоқларда ва кундалик ҳаётда оддий украиналиклардан эшитиш мумкин.

    2022 йилнинг февраль ойида Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан буён “Слава Украïни!” шиоридан Ғарб сиёсатчилари ҳам Украинани қўллаб-қувватлашини билдириш учун кенг фойдалана бошлади.

    АҚШ президенти Жо Байденнинг Киевга ташрифи давомида меҳмонлар китобига ёзганлари. Унда “Слава Украïни!” шиори ҳам бор.

    Бу шиорни турли вақтларда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон, Канада бош вазири Жастин Трюдо ва Польша президенти Анжей Дуда ишлатган. Шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден босқиннинг бир йиллиги муносабати билан Киевга қилган тарихий ташрифи чоғида Мариинский саройининг меҳмонлар китобига ушбу шиорни ёзиб қолдирди.

    11.03.2023, 12:25   Изоҳ (0)   9463
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Молдовада ҳукуматни ағдаришни режалаштирмоқда — Оқ уй

    11.03.2023, 10:56

    Қиролга қаршилик билдиргани учун ишдан қувилган, “Немис тили луғати” асосчилари, эртаклари билан бутун дунёни забт этган ака-ука Гриммлар тақдири 

    11.03.2023, 10:12

    Хитой аҳолисини COVID-19 га қарши эмлаш қанчага тушгани ҳисоблаб чиқилди

    11.03.2023, 08:58

    Лавров Россия Украина билан тинчлик музокараси олиб бормаслиги сабабини айтди 

    11.03.2023, 08:05

    “Дарё кундалиги”да 10 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    10.03.2023, 23:07

    Эрон ва Саудия Арабистони 7 йил ўтиб дипломатик алоқаларни тикламоқда

    10.03.2023, 22:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.