Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Московский туманида ўзбекистонлик йигит ерда ётган эркакни босиб кетди. Бу ҳақда “78.ru” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 5 март куни соат 17:00 атрофида Обводний канали қирғоғидаги 86-уй ёнида содир бўлган. 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси Lada Largus русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, кўчанинг кириш қисмида йўлда ётган 61 ёшли эркакни босиб кетган.
Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Мазкур факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.
2 март куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркакни иккита автомобиль уриб кетганди. Жабрланувчи олган тана жароҳати туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)