Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 27 февраль куни тадбиркор акасига тегишли чорва молларини ҳокимлик биноси ёнига ҳайдаб боргани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани аниқланган.
“Мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юборилди. Суднинг 2023 йил 3 март кунидаги қарорига кўра ҳуқуқбузар Ж.П.га етти сутка қамоқ жазоси тайинланди”, — дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабатида.
Изоҳ (1)
холатни тўлиқроқ ёритиш мумкинси шунчаки сарлавхани ўзини ёзиш билан чекланмасдан